ХДП: ёрқин шиорлар одамларда қизиқиш уйғотмай қўйди

© Фото предоставлено НДП УзбекистанаМихаил Ельшов - политолог, главный консультант ЦС НДП Узбекистана
Михаил Ельшов - политолог, главный консультант ЦС НДП Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади.

Парламентдаги 150та ўрин учун мамлакатда рўйхатдан ўтган: ЎХДП, ЎзЛиДеп, "Адолат", "Миллий тикланиш" ва Экологик партияларидан 750 номзод ўзаро кураш олиб бормоқда. Sputnik барча сиёсий партиялар вакиллари билан мулоқот қилди ва қонунчиликка улар қандай ўзгаришларни киритишни таклиф этаётганини аниқлади.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий қўмитасининг бош маслаҳатчиси, сиёсатшунос Михаил Ельшов билан интервьюни эътиборларингизга ҳавола қилмоқчимиз.

- Ўзбекистон Халқ-демократик партияси биринчи навбатда аҳолининг заиф қатламларини ҳимоя қилади. Сайлов вақтида бошқа фуқаролар қўллаб-қувватловига қандай эришмоқчисиз?

- Партия шундан келиб чиқадики, мамлакатда барқарор ривожланишга эришишнинг асосий талаби - бу ижтимоий барқарорликдир, унга эса одамларни қулай уй-жойлар билан таъминлаш, сифатли ва узлуксиз коммунал хизматлар, соғлом овқатланиш, кенг қамровли таълим ва тиббий хизмат билан эришилади.

Шу сабабли, ЎзХДП ижтимоий манфаатлар ва ҳаётий эҳтиёжларни бирламчи қондиришни, кам таъминланган оилалар, нафақаҳўрлар ва ногиронлар, ижтимоий қийин ахволда бўлган аёллар, доимий иш жойлари ва муқум даромадлари бўлмаган ва аҳолининг бошқа заиф қатламлари учун муносиб яшаш шароитларини яратишни қўллаб-қувватламоқда.

Менимча, мамлакатнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ва демократик ривожланишидан нафақат ушбу ижтимоий гуруҳлар, балки аҳолининг бошқа барча қатламлари ҳам манфаатдор. Биз уларнинг тушуниши ва қўллаб-қувватлашига таянмоқдамиз.

- Олдинги сайловлар билан солиштирганда, сизнинг фикрингизча, электорат ўзгарганми ва энди у билан қандай ишлаш керак?

- Шак-шубҳасиз ўзгарган. Бу ҳам асосан, давлат билан ҳалқ ўртасида йўлга қўйилган мулоқот туфайли. Одамларнинг ижтимойи фаровонлигига таъсир қилувчи муаммоларни аниқлайдиган, ижтимойи ташхис қўйишнинг самарали воситасига айланган халқ қабулхоналари мавжуд. Ахолига давлат хизматларини тақдим этишнинг замонавий самарали тизимини ривожлантиришга старт берилди.

Парламентские выборы в Узбекистане пройдут 22 декабря. - Sputnik Ўзбекистон
Сайлов комиссияси ижтимоий тармоқда тарқалган шубҳали хабарни ўрганади

Биз асосан одамларга қаратилган мамлакат тараққиётининг туб янги босқичидамиз. Бундай шароитда сиёсий партияларнинг жавобгарлиги мутаносиб равишда ошиб бормоқда. Энди одамлар шиорлар ва мафкуравий тафовутларларга қизиқмайдилар. Улар ҳар бир партиядан ҳаётларида дуч келадиган муаммоларни ҳал қилиш бўйича аниқ таклифларни кутмоқдалар.

Буларнинг барчаси Ўзбекистон Халқ демократик партиясини ўз дастурий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишга, аниқлаштиришга ва таклиф этилган мақсадларни аниқ ва сайловчилар учун очик қилишга ундади. Шунга кўра, сайловолди ташвиқоти нафақат дастурий мақсадларимизга аҳолининг эътиборини жалб қилиш, балки партияларимизнинг аҳоли кўз ўнгида ижобий имиджини яратишга қаратилган.

- Ҳозирги сайлов кампаниясида партияларга эркинлик, бепул эфир вақти берилди... Сизлар янги имкониятларни сездингизми?

- Албатта, сездик. Айниқса, онлайн нашрларда, ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда. Энг кўп эътибор телевидениедан бўлмоқда. Телевизион дебатлар муҳим сиёсий масалалар бўйича ўз позицияларини белгилаш ва ҳимоя қилиш учун яхши майдонга айланди.

- Сиз ижтимоий тенглик ғоясини илгари сурмоқдасиз. У ҳаддан ташқари утопик эмасми?

- Утопик дегани нимаси? Биз ҳақиқатда утопик бўлган "синфсиз жамият қуриш" дастурларига хос равишда ҳаммани бир хил тароқда тенглаштириш тарафдори эмасмиз. Ижтимоий тенглик деганда даромадлардаги тенглик ва моддий таъминланганликнинг бошқа кўрсаткичларида ва ижтимоий ҳолатниинг тенгликларида деб тушуниш керак эмас.

Бизнинг партиямиз ижтимоий тенгликни хуқуқлар тенглиги, уларни амалга ошириш учун тенг имкониятлар ва истисносиз барча фуқароларнинг қонун олдида тенг жавобгарлигини белгилайди.

Женщина голосует на избирательном участке - Sputnik Ўзбекистон
Сайлов бюллетени қандай кўринишга эга бўлади – Адлия вазирлиги

Шунга кўра, Ўзбекистон ХДП ўзининг асосий сиёсий мақсадини 2030 йилгача Ўзбекистонда ижтимоий демократик давлат пойдеворини шакллантириш билан белгилаб олган.

Ушбу муаммони ҳал қилиш, биринчи навбатда, барча фуқаролар фаровонлигини таъминлашни назарда тутади. Яъни, ҳаётнинг асосий эҳтиёжларини тўлиқ қондириш учун етарли даражада даромад даражасига эришиш, ободонлаштирилган уй-жой, ишончли ва баркарор энергия манбалари, табий газ ва ичимлик суви, соғлом овқатланиш, сифатли таълим, тиббий хизмат.

Бу, биринчи навбатда, кам таъминланган оилалар ва аҳолининг бошқа заиф қатламларининг ҳаётий эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ.

- Партия фикрига кўра, Ўзбекистонда яшаш учун энг кам иш ҳақи миқдори қанча бўлиши керак?

-  Яқин келажакда Ўзбекистон ХДП дастурининг устувор йўналишларидан бири - бу Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 39 моддаси - "пенсия, нафақа, ижтимоий ёрдамнинг бошқа турлари  расман белгиланган яшаш даражасидан паст бўлмаслиги керак" деган қоидаларни амалда таъминлашдир.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 11 декабря провел совещание, посвященное результативности реформирования предприятий с участием государства и приоритетным задачам в этом направлении - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев ЕХҲТ ДИИҲБ сайловларни кузатиш миссияси раҳбарини қабул қилди

Ўйлайманки, яшаш учун энг кам миқдорни "базавий ҳисоблаш миқдори"деб номланган миқдор ва ёки бирон бир аниқ суммага асоссиз боғлаш мумкин эмаслигини ҳамма яхши тушунади.

Дунёда яшаш минимал миқдори "истеъмол савати"ини ҳисоблаш усули билан аниқланади.  

Унга авваламбор, ЖССТ томонидан тавсия этилган нормативлар бўйича овқатланиш меъёри киради. "Истеъмол саватчаси"га зарур уй-жой коммунал хизматлари, транспорт хизматларининг стандарт қиймати  қўшилади. Истеъмол саватчасининг нархига кундалик кийим-кечак, пойабзал, зарур уй-рўзғор буюмлари (идишлар, чойшаблар ва бошқалар) ҳам киради.

Буларнинг барчасининг нархи қанча туради? Аниқ рақамни айтиш учун энг кам иш ҳаққи, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақаларни белгилашда минимал истеъмол саватчасининг таркиби ва унинг қийматини ҳисоблаш тартибини қонуний равишда бирлаштиришингиз керак.

Журналист,  политолог, председатель Международного пресс-клуба Шерзод Кудратходжаев - Sputnik Ўзбекистон
Сайловларни баҳорда ўтказиш керак – Қудратхўжаев

Шу билан бирга, партиямиз қонунчилик даражасида ва амалда давлат томонидан ҳар кимга зарурий ижтимоий хизматлардан бемалол фойдаланиш ҳуқуқини кафолатлаш тарафдори. Биз барча фуқароларнинг таълим, соғлиқни сақлаш ва тиббий ёрдам, уй-жой, ижтимоий таъминот, маданий ҳаётда иштирок этиш ва малакали юридик ёрдам олиш хуқуқларини амалга оширилишини таъминлайдиган ижтимоий кафолатлар ҳақида гапирамиз. Шу жумладан, аҳолининг кам таъминланган ва бошқа заиф қатламлари учун.

- Сиз олий ўқув юртларида ўқув шартномалари нархларини оптималлаштиришга интилмоқчисиз. Бу таълим сифатига таъсир қилмайдими? Олий ўқув юртларида ўқиш учун энг яхши нарх қандай?

- Талабани давлат гранти асосида ўқитиш қиймати ва пуллик-контрак ўқитиш қиймати, аввало, эквивалент бўлиши керак. Яъни, давлат гранти бўйича қабул қилинган талабаларнинг таълим олиши учун давлат бюджетидан олинган субсидиялар миқдори олий ўқув юртларини таълимнинг пуллик-контракт шакли нархларини асоссиз оширишига ундамаслиги етарли бўлиши керак.

Иккинчидан, таълимнинг ҳам грант, ҳам пуллик-шартнома шаклларини молиялаштирилишида тўлиқ шаффофлик бўлиши керак.

В Нукусе отметили День флага - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон бўйлаб "Янги Ўзбекистон - янги сайловлар" миллий акцияси ўтказилади

Учинчидан, ушбу масалаларда тегишли хорижий тажрибани синчиклаб ўрганиш керак. Бир қатор чет эл олий ўқув юртларида шартнома асосида қабул қилинган ўзлаштириши яхши бўлган талабаларни давлат грантлари ва стипендиялари олувчилар тоифасига ўтказиш амалиёти мавжуд. Ва аксинча, ўзлаштириши яхши бўлмаганларни ўқишдан ҳайдашнинг муқобил варианти сифатида, контракт асосида ўқитиш шаклига ўтказиш таклиф этилади.

Бу масалада бизнинг партиямиз, аввало, халқаро ижобий тажриба асосида олий таълимни бошқаришнинг меъёрий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш тарафдоридир.

- Сизнинг фикрингизча, Россияда меҳнат муҳожирлари ҳаётини яхшилаш учун Ўзбекистон нима қилиши керак?

- Аввало, тегишли ҳуқуқий базани яратиш орқали ушбу масалаларни давлатлараро муносабатлар даражасида тартибга солиш керак.

Аммо бу саволнинг иккинчи томони бор. Партиямиз фикрича, аҳолининг ушбу катта ижтимоий гуруҳини "ижтимоий бандлик хизматига муҳтож одамлар" сифатида белгилашга бир томонлама ёндашишдан воз кечиш вақти келди.

Заместитель председателя ЦИК Узбекистана Махмуд Истамов - Sputnik Ўзбекистон
МСК раиси ўринбосари келаётган сайловлар нима сабабдан тарихга киришини айтиб берди

Мамлакат иқтисодиётида банд бўлмаган меҳнатга лаёқатли аҳоли, бу авваламбор, замонавий иқтисодий назариялар нуқтаи назаридан, иқтисодий ўсишга мутаносиб равишда тўғридан-тўғри мутаносиб таъсир кўрсатадиган меҳнат ресурслари, чунки ишлаб чиқариш тармоқларида ишлатиладиган товар-моддий ресурслар (ҳом-ашё ва ишлаб чиқариш воситалари) ва молиявий ресурслар.

Шунинг учун саноат ва қишлоқ хўжалигида маҳаллий ишлаб чиқариш тизимларини ривожлантириш учун мақсадли инвестиция дастурларини минтақа миқёсида амалга ошириш керак деб ҳисоблаймиз. Экспертларнинг ҳисоб-китоблари шуни кўрсатадики, агар иш хақини ташкил қилиш ва меҳнатга ҳақ тўлаш учун мақбул шарт-шароитларга эришилса, келгуси даврда иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш тармоқларида банд бўлган меҳнатга лаёқатли одамлар сонини 2 баравар ошириш мумкин. Ва натижада, меҳнат муҳожирлари Ўзбекистондаги муносиб иш жойларига қайтади.

Бозорни озиқ-овқат ва истеъмол товарлари билан қўшимча тўлиши ва шунга мос равишда истеъмол нархларини барқарорлашиши бунинг билвосита пировард натижаси бўлади.

- Ўзбекистоннинг ЕОИИга қўшилиши ва ЖСТга кириши масаласида партиянинг позицияси қандай? Республика бундай ташкилотларга қўшилиши керакми ёки икки томонлама алоқаларни давом эттиришга урғу бериши керакми?

- Иккала масала ҳам ҳар томонлама мутаносиб ёндашишни талаб қилади.

Масалан, 2001 йилда ривожланаётган мамлакатларнинг эҳтиёжларини қондириш мақсадини кўзлаб бошланган, ЖСТнинг тўққизинчи “Доҳа” (Қатарнинг Доҳа шахри) музокаралар давраси бой мамлакатларнинг эркин савдога интилиши ва кўплаб ривожланаётган мамлакатларнинг протекционизмга содиқлиги ўртасида низо келиб чиққани сабаб ҳали ҳануз ўз ниҳоясига етгани йўқ.

 Илхом Неъматов встретился с главой Миссии БДИПЧ ОБСЕ Каетаной де Зулуэтой Оутрам - Sputnik Ўзбекистон
ЕХҲТ Ўзбекистонга сайловни кузатиш учун 300га яқин кишини жўнатади

ЖСТ танқидчиларининг фикрига кўра савдони эркинлаштириш (ЖСТнинг асосий мақсади) саноатнинг ривожланишига зарар етказиши мумкин. Бошқа томондан, протекционизм сиёсати (маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш) ички бозорнинг яккаланиб қолишига ва айрим маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ҳаддан ташқари монополизациясига олиб келиши мумкинлиги танқид қилинади.

Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш масаласи ҳам ўзига хос хусусиятларга эга.

Шу сабабли, Ўзбекистон Халқ демократик партияси тенглик ва ўзаро манфаатли асосда иқтисодий интеграцияни чуқурлаштиришга йўналтирилган Тараққиёт стратегиясининг устувор йўналишларини қўллаб-қувватлаб, Ўзбекистоннинг муайян халқаро иқтисодий ташкилотга қўшилиши ҳақидаги саволларни тегишли шартнома ва битимларни тузиш текислигига ўтказишдан олдин экспертлар томонидан бундай қадамларни эҳтимолий оқибатларини эҳтиёткорлик билан синчиклаб ўрганиш даврини ўтказиш керак, деб ҳисоблайди. Ва бу, аслида, бугунги кунда ҳукумат даражасида амалга оширилмоқда.

- Сизнинг партиянгиз депутатликка номзодларнинг ёши таркиби бўйича энг ёш ҳисобланади. Партия умумий таркибининг 37 фоизини 30 ёшгача бўлган одамлар ташкил этади. Бу фактнинг бошқа партияларга нисбатан қандай афзалликлари бор?

- Ёшларни сиёсатга жалб қилиш – бу бу инсон капиталини Ўзбекистон келажагига сармоясидир. 30 ёшгача бўлган одамлар улуши бугунги кунда мамлакат аҳолисининг 60 фоизидан кўпроғини ташкил этади. Фақатгина 2019 йил парламент сайловларида биринчи марта овоз берадиганлар улуши сайловчилар умумий сонининг 10 фоизини ташкил қилади.

Ёшларга сиёсатда ўзини намоён қилиш имкониятини бериб, биз кўпчилик ёш сайловчиларнинг қўллаб-қувватлашига ишонамиз. Бу эса, ўз навбатида, сайлов кампаниясининг муваффақиятининг муҳим омилларидан биридир.

Депутатликка номзодлар - Sputnik Ўзбекистон
Сайловда иштирок этаётган номзодлар ҳақида нималарни биласиз?

- Сайлов тугагач сизнинг партиянгиз биринчи навбатда қайси қонунлар лойиҳаларини илгари суриш билан шуғулланади?

- Бу ижтимоий йўналтирилган қонун лойиҳалари тўплами. Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, партия истеъмол савати ва минимал давлат ижтимоий стандартлари асосида яшаш нархини аниқлаш тартибини қонуний жиҳатдан мустаҳкамлаш тарафдори.

Ўзбекистон XДП, шунингдек, муҳим ижтимоий аҳамиятга эга бўлган товарлар ва хизматлар рўйхатини ва тегишли товарлар ва хизматларнинг нархлари ва тарифларини давлат томонидан тартибга солишни қонуний равишда мустаҳкамлаш ўз мақсадлари қаторига қўйган.

Кун тартибига, шунингдек, тегишли қонунларга коммунал хизматлар ва уй-жой коммунал хизматларига нархлар ва тарифларни шакллантириш стандартларини, шунингдек тегишли хизматларни етказиб берувчи ташкилотлар даромадлилигини юқори даражасини мустаҳкамлаш киради.

Парламентские выборы в Узбекистане пройдут 22 декабря. - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда сайловолди ташвиқотларига старт берилди

Мулкчилик шаклидан ва молиялаштириш манбаларидан қатъий назар, биз барча тиббиёт муассасаларида бепул кўрсатиладиган мажбурий тиббий хизматлар рўйхатини белгилайдиган нормаларни қонун ҳужжатларига киритишга катта эътибор қаратмоқдамиз. Партия, шунингдек, соғлиқни сақлаш ва таълим ходимларининг қонуний даражада ва амалда, шаъни, қадр-қиммати, ишчанлик обрўси ва хавфсизлигини ишончли ҳимоя қилиш тарафдори.

Бизнинг парламент фракциямиз БМТнинг "Ногиронлар ҳуқулари тўғрисида"ги конвенциясини ратификация қилиш ташаббуси билан чиқди ва миллий қонунчиликни БМТнинг ногиронларнинг тенг имкониятлари бўйича стандарт қоидаларига мувофиқлаштиришга интилади.

Ўзбекистон ХДПнинг парламентдаги фракцияси келгусида мажбурий жамоат маслаҳатлари, жамоатчилик муҳокамаларини ўтказиш ва аҳолининг ижтимоий фаровонлигига таъсир этувчи меъёрий-хуқуқий хужжатлар лойиҳаларини жамоатчилик экспертизаси механизмини қонуний жиҳатдан  мустаҳкамлашга ҳаракат қилар экан, келгусида аҳолининг заиф қатламларини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби ва даражасига тегишли жамоат координациясисиз ҳеч қандай қонун, давлат органларининг қарорларини сезиларли даражада ўзгартирмаслигини таъминлайди.

Янгиликлар лентаси
0