Юнусободдаги авария: ер остида қолган икки нафар жасаднинг шахси аниқланди

© SputnikСитуация на месте обрушения строящейся ветки Ташкентского метрополитена
Ситуация на месте обрушения строящейся ветки Ташкентского метрополитена - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент метросининг Юнусобод йўналишидаги қурилиш ишлари вақтида рўй берган ер ўпирилиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлган.

ТОШКЕНТ, 18 дек – Sputnik. Тошкент метросининг Юнусобод йўналишидаги қурилиш ишлари вақтида рўй берган ер ўпирилиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлган. ФВВ қурбонларнинг шахсига аниқлик киритган.

Ситуация на месте обрушения строящейся ветки ташкентского метро - Sputnik Ўзбекистон
Юнусободдаги аварияда 5 киши бедарак йўқолган

“Қидирув ва қутқарув ишлари натижасида тупроқ остидан икки кишининг жасади олиб чиқилди ва уларнинг шахси аниқланди:

1.  Ж.Равшанов 1989 йилда туғилган;

2.  Т.Абдуллаев 1957 йилда туғилган.

Ҳодиса сабаблари ва оқибатларини ўрганиш ва бартараф қилиш ишлари давом этмоқда”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 18 декабрь куни Тошкент метрополитени Юнусобод линиясида қурилиш ишлари олиб борилаётган очиқ участкада авария ҳолати юз берди.

Бош вазир биринчи ўринбосари Ачилбой Раматов шахсий назорати остида хизмат текшируви ўтказилмоқда. Фавқулотда вазиятлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, пудратчи қурилиш ташкилотларининг куч ва воситалари ёрдамида юзага келган ҳолат бартараф этилмоқда.

Ҳукумат фармойиши билан Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг қурилаётган қисмида содир бўлган ҳодиса сабаблари ва оқибатларини ўрганиш ва уни зудлик билан бартараф қилиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилди.

Комиссияга содир бўлган ҳодиса сабабларини ва оқибатларини жойида ўрганиш, ҳодиса оқибатларини зудлик билан бартараф этиш, жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш ҳамда бошқа бир қатор вазифалар юкланди.

Янгиликлар лентаси
0