Юнусободдаги аварияда 5 киши бедарак йўқолган

© Sputnik / Рамиз БахтияровСитуация на месте обрушения строящейся ветки ташкентского метро
Ситуация на месте обрушения строящейся ветки ташкентского метро - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент метрополитени Юнусобод линиясида қурилиш ишлари олиб борилаётган очиқ участкада авария ҳолати юз берди.

ТОШКЕНТ, 18 дек – Sputnik. Юнусобод метроси қурилишидаги аварияда 5 киши бедарак йўқолган, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Машины скорой помощи на месте обрушения строящейся ветки метро в г. Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
Метро қурилишидаги авария сабабларини ҳукумат комиссияси ўрганади

Маълум қилинишича, тупроқ остидан икки кишининг жасади чиқариб олинган.

Эслатиб ўтамиз, 18 декабрь соат 10:00 атрофида Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг янги қурилаётган қисмида ёмғирнинг сурункали ёғиши оқибатида таҳминан 250 м3 тупроқ ўпирилиб тушган.

Бош вазир биринчи ўринбосари Ачилбой Раматов шахсий назорати остида хизмат текшируви ўтказилмоқда. Фавқулотда вазиятлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, пудратчи қурилиш ташкилотларининг куч ва воситалари ёрдамида юзага келган ҳолат бартараф этилмоқда.

Ҳукумат фармойиши билан Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг қурилаётган қисмида содир бўлган ҳодиса сабаблари ва оқибатларини ўрганиш ва уни зудлик билан бартараф қилиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилди.

Комиссияга содир бўлган ҳодиса сабабларини ва оқибатларини жойида ўрганиш, ҳодиса оқибатларини зудлик билан бартараф этиш, жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш ҳамда бошқа бир қатор вазифалар юкланди.

Янгиликлар лентаси
0