Танзила Норбоева Озарбайжон президенти билан учрашди

© Информационная служба Сената РУзТанзила Нарбаева встретилась с президентом Азербайджана Ильхамом Алиевым.
Танзила Нарбаева встретилась с президентом Азербайджана Ильхамом Алиевым. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Илҳом Алиев икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболларига тўхталиб ўтган ва Боку шаҳрида олий даражада бўлиб ўтган самарали музокараларга юқори баҳо берган.

ТОШКЕНТ, 18 дек – Sputnik.  Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбоева Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан учрашди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, Илҳом Алиев икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболларига тўхталиб ўтган ва Боку шаҳрида  олий даражада бўлиб ўтган самарали музокараларга юқори баҳо берган. Озарбайжон томони илгари эришилган келишувларни тўлиқ татбиқ этишга тайёрлигини изҳор этган.

Ўзбекистон Баку орқали пахта, гилам ва ипак савдосини йўлга қўйиши мумкин

Суҳбат давомида икки мамлакат парламентлараро ҳамкорлигини янада ривожлантириш бўйича ҳам фикр алмашилди.

Учрашувда Туркий тилли мамлакатлар Парламент Ассамблеясининг тўққизинчи ялпи мажлиси муваффақиятли ўтишига ва унда муҳим масалалар муҳокама этилишига ҳамда яхши натижаларга эришилишига ишонч билдирилди.

Тадбир икки давлат ўртасидаги дўстона ва биродарлик алоқаларини яна бир бор тасдиқлаши таъкидланди.

Сенат раиси бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Туркий тилли мамлакатлар Парламент Ассамблеясининг ялпи мажлисида иштирок этиш учун Боку шаҳрига ташриф буюрган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мизиёев Бокуда бўлиб ўтган Туркий тилли давлатлар кенгаши доирасида мамлакакат президенти Илҳом Алиев билан учрашган эди. Президентлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиб, бу борада биринчи галдаги вазифаларни белгилаб олган эдилар.

Янгиликлар лентаси
0