ССВ Тошкентдаги метро қурилишида юз берган ер ўпирилиши юзасидан расмий баёнот берди

© SputnikВ Ташкенте обрушилась часть строящейся линии метро
В Ташкенте обрушилась часть строящейся линии метро - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, воқеа гувоҳи бўлган 1975 йил туғилган қашқадарёлик ушбу ҳолатдан қаттиқ стресс ҳолатига тушган.

ТОШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент метрополитенининг янги қурилаётган Юнусобод йўналиши қурилишида ер ўпирилиши оқибатида рўй берган аварияда жароҳатланганлар йўқлигини маълум қилди.

Қайд этилишича, воқеа жойига зудлик билан тиббиёт ходимларидан иборат тезкор бригадалар жалб қилинган.

В Ташкенте обрушилась часть строящейся линии метро - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент метросининг Юнусобод йўналиши қурилишида авария содир бўлди

“Ҳозирча ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар йўқ. Воқеа гувоҳи бўлган 1975 йил туғилган қашқадарёлик Б.М. ушбу ҳолатдан қаттиқ стрессга тушган”,  - дейилади хабарда.

Айни пайтда унга Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида сифатли тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Хабарда воқеа жойида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилаётгани қўшимча қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент метрополитенининг янги қурилаётган Юнусобод йўналиши қурилишида ер ўпирилиши оқибатида авария содир бўлгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0