ТОШКЕНТ, 18 дек – Sputnik. Бугун, 18 декабрь куни Тошкент метрополитени Юнусобод линиясида қурилиш ишлари олиб борилаётган очиқ участкада авария ҳолати юз берди, деб хабар қилди "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ матбуот хизмати.
Таъкидланишича, Бош вазир биринчи ўринбосари Ачилбой Раматов шахсий назорати остида хизмат текшируви ўтказилмоқда.
“Бугун, 18 декабрь соат 10.00 атрофида Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг янги қурилаётган қисмида ёмғирнинг сурункали ёғиши оқибатида таҳминан 250 м3 тупроқ ўпирилиб тушган”, - дейилган ФВВ хабарида.
Фавқулотда вазиятлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, пудратчи қурилиш ташкилотларининг куч ва воситалари ёрдамида юзага келган ҳолат бартараф этилмоқда.
Айни пайтда талофат ва жабрланганлар юзасидан аниқлик киритилмоқда.