"Искандерларга" уларни жавоби. АҚШнинг янги ракеталари дунёга қандай таҳдид солмоқда

© U.S. Department of DefenseЗапуск баллистической ракеты с авиабазы Ванденберг в Калифорнии
Запуск баллистической ракеты с авиабазы Ванденберг в Калифорнии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сиёсатчилар ва экспертлар фикрича, америкаликлар ушбу битимдан чиқишдан анча олдин шартнома билан таъқиқланган ракеталар устида ишлашга киришган.

ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik, Николай Протопопов. Бу ҳали минтақалараро ракета эмас, лекин тактик эмаслиги ҳам аниқ — шу кунларда Калифорниядаги Ванденберг авиабазасидан ноядровий баллистик ракетанинг янги тажрибадан ўтган намунаси старт олди. Ер устида жойлашган мобил қурилма ёрдамида ишга туширилган ракета беш юз километрдан ортиқ масофани учиб ўтиб, Тинч океанига қулади. Авиабаза ходими РИА Новостига, бу бир неча ойлар олдин таъқиқда бўлган, ўрта масофага учувчи қурол эканлигини очиқ айтди.

В США испытали ракету, запрещенную ДРСМД - Sputnik Ўзбекистон
Совуқ уруш остонасида: АҚШ ДРСМД билан таъқиқланган ракетани синовдан ўтказди

Беўхшов томоша

Ўрта ва қисқа масофага учувчи ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартнома АҚШ ташаббуси билан 2 август куни амал қилишдан тўхтади. Қўшма Штатлар Россияни битим шартларини бузганликда айблаган эди. Аммо Вашингтон шартномадаги ўз иштирокини янада олдинроқ тўхтатган: 2019-йилнинг март ойида. Ўшанда америкаликлар ер устида жойлашадиган янги ракета лойиҳаси устида зудлик билан иш бошлаш кераклигини эълон қилиб, тизим бир неча йилдан сўнг тайёр бўлишини қўшимча қилгандилар.

Лекин илк учувчи намуна тўққиз ойдан ҳам қисқа вақтда пайдо бўлди. Бу камида ҳайратга сазовор. Америкалик конструкторлар, албатта, ишга зўр бериб киришган ва ишланма яратилиши муддатини тезлаштирган тақдирда ҳам шу нарса аёнки, бу муддат ичида янги турдаги қуролнинг тажриба намунасини йиғиш ва уни синовдан ўтказишнинг иложи йўқ. Ҳатто, Пентагоннинг деярли чекланмаган молиявий имкониятларини, унинг Россиядан ўзиб кетиш сингари улкан истагини инобатга олсак ҳам, бу мумкин эмас.

Андрей Кошкин - Sputnik Ўзбекистон
"Икки юзламачи сиёсат" - Харбий эксперт АҚШда ракета синови ҳақида

Сиёсатчилар ва экспертлар фикрича, америкаликлар ушбу битимдан чиқишдан анча олдин шартнома билан таъқиқланган ракеталар устида ишлашга киришган. Буни россиялик экспертларгина айтаётган эмас. Синовлардан кўп ўтмай Хитой ТИВ Пентагон раҳбари Марк Эспер тушунтиришларини "беўхшов томоша", дея атаганди.

"2 август кунидан, яъни АҚШ РСМД шартномасидан чиқиши ҳақида эълон қилган санадан то бугунга қадар Пентагон ер устида жойлашган иккита ракетани синовдан ўтказди. Эспер АҚШ ушбу стартларга февраль ойидан буён тайёргарлик кўраётганини фахр билан қўшимча қилди. Эътибор беришингизни сўрайман: АҚШ ДРСМдан чиқиши ҳақида 2 август куни расман эълон қилган, тайёргарлик кўриш ишлари эса - февралдан бошланган. Бу бизнинг олдинги тахминларимизни яна бир марта тасдиқламоқда, АҚШ ДРСМдан чиқишни олдиндан мақсад қилган", - деб таъкидлади ХХР ТИВ вакили.

Ўрта масофа

Ҳақиқатан ҳам, августда Пентагон қанотли ракетани синовдан ўтказган бўлиб, у беш юз километрдан ортиқ масофада жойлашган маррани забт этганди, бу эса ДРСМД келишувига тамомила зиддир. Россия ТИВ расмийлари ушбу ракеталар учирилгач АҚШ шартномани узишга анча олдиндан ва онгли равишда тайёргарлик кўриб келган, дея айтишди.

Последствия удара новейшей американской ракетой - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ янги ракетаси қандай зарба бериши маълум бўлди - фото

"Бундай вақт ичида бу сингари тадбирларни амалга оширишнинг деярли имкони йўқ, агар уларга олдиндан тайёргарлик кўрилмаган бўлса, албатта. Шундай экан, АҚШ ДРСМДдан чиқишга нафақат сиёсий ва тарғибот жиҳатидан, балки моддий ҳарбий-техник тайёргарлик ҳам кўрганлиги гувоҳи бўлдик. Вашингтон бу ишга узоқ вақт давомида тайёргарлик кўрган", - деб баёнот қилди ТИВ.

АҚШнинг РСМД шартномасидан чиқиш режасини АҚШ армияси қўмондонлиги томонидан ташкиллаштирилган ва 2018 йилда ўтказилган янги ракета қурилмалари тақдимоти ҳам билвосита тасдиқларди. Пентагон у ерда тезкор-тактик вазифасини ўтовчи Strategic Fires Missile деб ном олган истиқболли бошқариладиган ракетани тақдим этганди. Унинг парвоз масофаси 500дан 2250 гача километрни ташкил этарди — яъни бу ўрта масофага учувчи ракета эди. Айтганча, ўша ишланманинг сурати ҳозир синовдан ўтказилган ракета фотосуратларига жуда ўхшаш.

Ихтисослашган блог саналмиш BMPD экспертлари маълумотларига кўра, бу лойиҳа билан американинг Northrop Grumman Innovation Systems компанияси — собиқ Orbit ATK корпорацияси шуғулланиб келади, у 2018 йилда Northrop Grumman таркибига кирган. Тахминларга кўра, ракета асоси сифатида қаттиқ ёқилғи билан ишлайдиган Castor-4В тезлатиш поғонаси хизмат қилган. Ундан кўпинча американинг баллистик ракета-нишонларида фойдаланилади.

Искандер выпустил ракету - Sputnik Ўзбекистон
Душман ўтиб кетмайди: "Искандер" мажмуаси ракета учирди

Россияда бу ракета-нишонларга РСМД шартномасига зид бўлган ўрта масофага учувчи ракета прототиплари сифатида қаралади.

"Искандер" аналоги

Бундан ташқари, америкаликлар ДРСМД томонидан аллақачон қисқа масофага учувчи ракета, дея таснифланадиган қуролни яратишмоқда. 2018 йилги ўша тақдимотда Пентагон Precision Strike Missile (PrSM) тезкор-тактик ракетани тақдим этди. Унинг парвоз масофаси 70 километрдан 499 километргачани ташкил қиларди. Шу билан бирга аслида ракета етти юз километр масофадаги маррани ҳам забт эта олади.

Международный военно-технический форум АРМИЯ-2016. День второй - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистонга Россиянинг "Искандер-М" ракета мажмуалари келтирилди

Бу ракета билан Lockheed Martin компанияси 2017-йилдан буён шуғулланиб келади. Гап аниқлилик даражаси ўта юқори бўлган янги авлод қуроли ҳақида бормоқда, у АҚШ армиясида 1990 йилдан буён фойдаланиб келинаётган MGM-140 ATACMS тактик ракетаси мажмуасини ўрнини босади.

PrSM ҳам синовдан ўтказилди. Ракета залп билан ўт очиш реактив тизими бўлган М142 HIMARS ёрдамида амалга оширилди. Ракета 240 километр учиб ўтиб, маррани аниқ нишонга олди.

Қисқа масофага учувчи истиқболли ракета яна бир америка компанияси - Raytheon томонидан ишлаб чиқарилмоқда. Синовлар 2020-йилга мўлжалланган. Пентагонда ҳозир танлов устида бош қотиришмоқда, лекин шуниси аёнки, америка армияси янги қуролга 2023 йилгача эга бўлади.

PrSM ни Россиянинг "Искандер-М" ракета-мажмуаси муқобили, деб айтиш мумкин. Айнан шу ракета хусусиятлари АҚШнинг РСМД шартномасидан чиқишига баҳона бўлган эди. Вашингтон Москвани ушбу мажмуа учун яратилган - 9М728 қанотли ракетанинг модификациялашган версияси ДРСМД талабларини бузишида айблаганди: америкаликлар фикрича гўёки ракетанинг учиш масофаси рухсат берилган 500 километрдан ошиб тушади.

Дональд Трамп заявил, что Талибан* стремится заключить мирное соглашение - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ космик кучлари ҳужумкор бўлади - Трамп баёноти

Москвада бу айбловларни рад этишди, Мудофаа вазирлиги эса ҳатто ракетанинг айрим хусусиятларини очиқлашга мажбур бўлди. Хусусан, Ракеталар ва артиллериялар қўшини қўмондони Михаил Матвеевский қанотли ракетанинг модернизацияси унинг жанговар қисми кучини ҳамда аниқлилик хусусиятларини оширишга қаратилганини маълум қилди. 9М728 ва 9М729 ракеталари аксарият асосий агрегатлар бўйича бир хил шаклга келтирилган эди. 9М729 ракетаси учиш масофаси эса унинг массаси ошиши ҳисобига 480 километргача камайтирилганди.

Россия мисли кўрилмаган қадамни ташлади ва АҚШга 9М729 ракетаси ДРСМД талабларига мослигига ишонч ҳосил қилиш учун ёпиқ тартибда у билан жонли равишда танишиб чиқишни таклиф этди. Америкаликлар бош тортишди.

Янгиликлар лентаси
0