"Икки юзламачи сиёсат" - Харбий эксперт АҚШда ракета синови ҳақида

© SputnikАндрей Кошкин
Андрей Кошкин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ ўрта ва яқин масофага зарба берувчи ракеталарни имкон қадар тезроқ ишлаб чиқишга интилмоқда - эксперт.

ТОШКЕНТ, 13 дек - Sputnik. Пентагон бироз олдин РСМД шартномасида тақиқланган ракетани синовдан ўтказди. Харбий сиёсатшунос Андрей Кошкин АҚШ ушбу ракетани аввалроқ - шартнома амал қилиш даврида ишлаб чиқарилган деган таҳминни олдин сурди.

Америка Қўшма штатлари  илгари РСМД шартномаси томонидан тақиқланган ядросиз ўрта масофага мўлжалланган баллистик ракетани синовдан ўтказди.

"Мудофаа вазирлиги ядросиз, ерда жойлаштирилган баллистик ракетанинг парвоз синовларини Тинч океани вақти билан эрталабки соат 8.30 да (Москва вақти билан 19.30)   бугун, 2019 йил 12 декабрь куни Калифорния штатидаги Хаво мудофааси кучларининг "Ванденберг" авиабазасидан амалга оширди. Биз ҳозирда натижаларни бахолаяпмиз",- деди РИА Новостига Вандерберг авиабазаси вакили.

Кейинчалик Пентагон раҳбари Марк Эспер синовлар муваффақиятли ўтганини айтди.

Жорий йилнинг август ойида Пентагон РСМД шартномаси билан тақиқланган ядросиз, ерда жойлаштирилган баллистик ракетасини синовдан ўтказди. Маълум бўлишича, ракета 500 километрлик парвоздан сўнг нишонга маваффақиятли зарба берган.

Б-52, Американский сверхдальний бомбардировщик в небе над Афганистаном, 2006 год - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ янги ракета яратиш учун сал кам миллиард доллар ажратди

Бундай харакатлар АҚШнинг икки юзламачи сиёсатини намоиш этади, - дейди харбий сиёсатшунос, Плеханов номидаги Россия Иқтисодиёт университетининг сиёсий фанлар ва социология кафедраси мудири Андрей Кошкин.

"Бугунги кунда АҚШ имкон қадар тезроқ ўрта ва қисқа масофаларга учадиган ракеталарни ишлаб чиқишга интилмоқда ва улар РСМД шартномаси амал қилиш пайтида хам ушбу лойихалар устида ишлаганларидан хижолат бўлмаябдилар. Бу Қўшма Штатларнинг икки юзлама сиёсатининг асл кўриниши, улар ҳатто халқаро майдонда халқаро шартномалар шартларини  бажармай келмоқдалар. Шундай қилиб, Америка Қўшма Штатлари Европа қитъасида ўрта масофага мўлжалланган ракеталарни жойлаштиришини кутишимиз мумкин ва бу ҳолат ўз йўлида европаликларнинг жиддий ғазабига сабаб бўлиши мумкин. Россия, ўз навбатида, таҳдидни зарарсизлантириш бўйича тегишли чораларни кўришига мажбур бўлади”, - деди Андрей Кошкин Спутник Радиосига.

Ўрта ва қисқа масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартнома (ДРСМД) АҚШнинг ташаббуси билан 2 августда бекор қилинди. Шу йил бошида Вашингтон ушбу келишувдан бир томонлама равишда чиқиб кетиш ниятини билдирди ва Россияни бу шартномани узоқ муддатлардан бери бўзиб келаётганида айблади. Июль ойи бошида Россия президенти Владимир Путин Россиянинг ушбу шартномадаги иштирокини тўхтатиб қўйиш ҳақидаги қонунни имзолади. Россия РСМД шартномасининг барча шартларини сўзсиз бажариб келаётганини бир неча бор таъкидлаган.

Янгиликлар лентаси
0