"Соғлом идрок ўлди": АҚШ сенати Россияда "терроризм спонсори"ни кўрди

© Sputnik / Екатерина Чеснокова / Медиабанкка ўтишКапитолий (United States Capitol) на Капитолийском холме в Вашингтоне
Капитолий (United States Capitol) на Капитолийском холме в Вашингтоне - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ сенати Давлат департаментини Россияни "терроризм спонсорлари" бўлган давлатлар рўйхатига қўшишга чақирди. Нега сенаторлар айнан ҳозир шундай даъват билан мурожаат қилишаётганини Sputnik радиоси эфирида эксперт Владимир Оленченко тушунтирди.

Америкалик сенаторлар Россияни "терроризм ҳомийси" ҳисобламоқда, бу ҳақда АҚШ сенати халқаро қўмитаси томонидан маъқулланган қонунчилик лойиҳасида айтилган. Бундай аниқ ифода расман қабул қилиниши тўғрисидаги қарор давлат котиби томонидан ҳал этилади, деб хабар бермоқда РИА Новости қўмита ахборот-хизматига таянган ҳолда.

Визит министра главы МИД РФ С. Лаврова в США - Sputnik Ўзбекистон
Лавров ва Трамп нималарни муҳокама қилди: учрашув якуни

Ҳужжатга мувофиқ, Давлат департаменти раҳбари ушбу қонун кучга кирган кундан бошлаб 90 кун давомида конгресснинг тегишли қўмиталарига ушбу масала юзасидан ўз хулосасини бермоғи лозим. Шу муддат ичида у Россия томонидан назорат қилинадиган қуролланган тузилмалар Донбассда эканлиги ва улар ўз-ўзини мустақил давлат деб элон қилган Луганск ҳамда Донбассдаги қуролланган тузилмалар билан бир қаторда "чет эл террористик ташкилотлари" таърифига мослиги ҳақида аниқ бир қарорга келиши керак.

Айни вақтда Давлат департаменти томонидан тузилаётган "терроризм спонсорлари бўлган давлатлар" рўйхатига Эрон, Шимолий Корея, Сурия ва Судан киритилган.

Ўтган ҳафта АҚШ давлат котиби ўринбосари Дэвид Хэйл давлат департаменти Россияни терроризм ҳомийси деб ҳисобламаслигини маълум қилганди. У Россиянинг ўзи террористик ҳужумлар қурбонидир, дея таъкидлаган.

Президент США Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Трамп: Россия билан муносабатларнинг яхшиланиши савдо-сотиқни мустаҳкамлашга имкон беради

Россия Фанлар Академияси Е.М.Примаков номидаги жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар миллий тадқиқотлар институтининг европа тадқиқотлар маркази катта илмий ходими Владимир Оленченко ушбу масала айнан ҳозир ўртага ташланаётгани бежиздан эмаслигини қайд этди.

"Афтидан, демократлар ва республикачиларнинг ўзаро қарама-қаршилиги кутилмаган, ғоятда ғайриоддий кўриниш олмоқда, соғлом идрок тамом бўлган кўринади. Ўйлашимча, бу ерда ҳавотирли томони (АҚШ президенти Дональд) Трампнинг (Россия ташқи ишлар вазири Сергей) Лавров билан учрашгани ва мулоқот конструктив характерга эга бўлгани, енгиб бўлмайдиган тўсиқлар мавжуд эмас, деган тўхтамга келингани. Табиийки, бу Трамп рақибларини ҳавотирга солган. Ахир келгуси йил - АҚШда президент сайловлари бўлиб ўтади. Шундай бир пайтда уларда Россияни террорчилар кўмакчилари рўйхатига қўшиб қўйиш ғояси пайдо бўлди. Кўриниб турибдики, бу ерда соғлом идрок ҳозирги америка сиёсати билан умуман чиқишмаяпти ва у мана шундай ғайриоддий шаклларда ўзини намоён этмоқда", - деди Владимир Оленченко Sputnik радиоси эфирида.

Янгиликлар лентаси
0