Шавкат Мирзиёев кейинги ҳафтада Японияга боради

© AFP 2023 / Mandel NGANФлаг Японии
Флаг Японии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 17-20 декабрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

ТОШКЕНТ, 13 дек – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Япония Бош вазири Синдзо Абэнинг таклифига биноан 2019 йил 17-20 декабрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

В Ташкенте построят новый технопарк в сотрудничестве с Японским городом Нагоя - Sputnik Ўзбекистон
Япония билан ҳамкорликда Тошкентда технопарк ташкил қилинади

Хабарда айтилишича, Япония Бош вазири Синдзо Абэ, Парламентнинг Маслаҳатчилар палатаси президенти Акико Санто, Парламентнинг Вакиллар палатаси спикери Тадамори Осима, Бош вазир ўринбосари, молия вазири Таро Асо билан музокаралар бўлиб ўтади. Томонлар Ўзбекистон-Япония муносабатларини, шу жумладан, истиқболда ривожлантиришнинг узоқ муддатли устувор йўналишларини муҳокама қиладилар, халқаро аҳамиятга молик долзарб муаммолар юзасидан фикр алмашадилар.

Ўзбекистон Республикаси президенти Япония Императори Нарухито томонидан қабул қилинади.

Ташриф дастуридан Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) президенти Синичи Китаока, етакчи саноат ва молия тузилмалари раҳбарлари билан учрашувлар ўрин олган. Мамлакатлар ишбилармонлик доиралари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, Япония компаниялари вакилларини Ўзбекистондаги йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга ўзаро манфаатли шартларда жалб қилиш масалаларини кўриб чиқиш режалаштирилган.

Узбекистан и Япония обсудили возможность выпуска новых авто - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Япония янги автомобиллар ишлаб чиқариш имкониятларини муҳокама қилди

Давлат раҳбари Япониянинг энг муҳим иқтисодий марказларидан бири – Нагоя шаҳрига ташриф буюриб, шаҳарлар ва таълим муассасалари ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш истиқболларини муҳокама қилиш учун Аичи префектураси губернатори Хидэаки Омура, шаҳар мэри Такаси Кавамура, Нагоя университети ректори Сейичи Мацуо билан учрашади.

Музокаралар натижаси бўйича Ўзбекистон билан Япония ўртасида стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш тўғрисида Қўшма баёнот қабул қилиниши, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, божхона, туризм, илмий-техник ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг шартнома-ҳуқуқий асосини мустаҳкамлашга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0