ТОШКЕНТ, 12 дек – Sputnik. Япония билан ҳамкорликда Тошкентда янги юқори технологиялар парки ташкил қилинади. Бу ҳақида АОКА ахборот хизмати маълум қилди.
Хабарда айтилишига кўра технопарк Япониянинг Нагоя шаҳри билан ҳамкорликда ташкил қилинади. Ушбу ҳақида 12-декабрь куни Шавкат Мирзиёев Япониянинг Нагоя шаҳри мэри Такаси Кавамурани қабул қилиб, айнан шу хусусда келишиб олинган.
“Нагоя шаҳри Япониянинг энг йирик саноат ва илмий марказларидан бири бўлиб, у билан ҳамкорлик турли ўзаро манфаатли дастур ва лойиҳаларни амалга оширишга йўл очади”,- дейилади хабарда.
Шу мақсадда учрашувда автомобилсозлик, шаҳарсозлик, тўқимачилик, юқори технологиялар, инновациялар, туризм ва бошқа йўналишларда яқин ишбилармонлик алоқаларини йўлга қўйиш имкониятлари муҳокама қилинган.
Шунингдек, пойтахтда Юқори технологиялар паркини ташкил этиш борасида сўз юритилиб, истиқболли дастурларни амалга ошириш учун "йўл харитаси"ни ишлаб чиқишга келишиб олинган.