Почта наркотрафиги: ўзбекистонликлар номига келган гиёхванд дори-воситалари фош қилинди

Oбуна бўлиш
Хориждан келган почта жўнатмаси божхона кўригидан ўтказилганида, таркибида  психотроп моддаси мавжуд бўлган 50 дона "Paramol Af and Shiul" ва 20 дона "Dexamol Cold" номли дори воситалари борлиги аниқланган.

ТОШКЕНТ, 10 дек - Sputnik. Тошкент шаҳар божхона бошқармаси "Бош почтампт" ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари таркибида психотроп ва гиёҳвандлик моддалари мавжуд бўлган дори воситаларининг Ўзбекистонга ноқонуний олиб кирилишига доир навбатдаги божхона қоидабузарликларини фош қилишди. Бу ҳақда давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Мужчина в наручниках - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда психотроп моддалар билан улгуржи савдо қилувчилар қўлга олинди

Хабарга кўра, хориждан фуқаро К.Г. номига келган почта жўнатмаси божхона кўригидан ўтказилганида, божхона декларациясида кўрсатилмаган, таркибида  психотроп моддаси мавжуд бўлган 50 дона "Paramol Af and Shiul" ва 20 дона "Dexamol Cold" номли дори воситалари борлиги аниқланган.

Шунингдек, уч нафар фуқаро номига келган почта жўнатмасида таркибида психотроп ва гиёҳванд моддалари бўлган 25 дона "Bondormin", 24 дона "Rokacet plus" ҳамда 30 дона "Tramadex OD 100" номли дори воситалари борлиги аниқланган.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда амалдаги тартибларга кўра, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни халқаро почта жўнатмалари орқали жўнатиш тақиқланган.

Т

Янгиликлар лентаси
0