Тошкентда психотроп моддалар билан улгуржи савдо қилувчилар қўлга олинди

© Sputnik / Евгений БиятовМужчина в наручниках
Мужчина в наручниках - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Миллий хавфсизлик хизмати Тошкентда кучли таъсир кўрсатувчи воситалар билан савдо қилувчи шахсларга қарши рейдлар ўтказди

ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Миллий хавфсизлик хизмати Тошкентда ўтказган қатор рейдлар давомида Ўзбекистонга қўшни давлатлар ҳудудидан ноқонуний тарзда олиб ўтилган кучли таъсир кўрсатувчи воситалар билан улгуржи савдо қилувчи шахслар қўлга олинди.

Куч ишлатиш тизими вакилининг маълум қилишича, МХХ ходимлари ҳуқуқни ҳимоя қилувчи бошқа органлар ходимлари билан биргаликда 32 ёшли Ҳамдам Холиқжонов ва 49 ёшли Ўткир Исҳоқовларни 15 минг дона трамадол таблеткасини 24 миллион сўмга сотишаётганида қўлга олишди. Уларнинг иккиси ҳам тошкентлик бўлиб, биринчиси хусусий киракашлик билан шуғулланган, иккинчиси эса "Тошкент Сувсоз" корхонасида ишлаган.

"Холиқжоновга тегишли "Спарк" автомашинасида яна минг дона трамадол таблеткаси борлиги аниқланди. Суриштирув давомида Исҳоқов бу дорилар Қозоғистондан айланма йўллар орқали олиб ўтилганини маълум қилди. Қўлга олинганлар бу дориларни Ўзбекистонга олиб киришга рухсат берувчи ҳужжат ва уларнинг сертификатларини кўрсата олишмади", — деди МХХ ходими.

Таблетки трамадола - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда кучли таъсир қилувчи дорилар сотувчи йирик гуруҳ қўлга олинди

"Фарҳод деҳқон бозори" яқинида кучли таъсир қилувчи дорилар билан савдо қилувчи яна бир тармоқ йўқ қилинди. Хусусан, оператив ходимлар илгари бир неча марта судланган, ҳеч қаерда ишламайдиган, улгуржи тарзда психотроп моддалар савдоси билан шуғулланувчи тошкентлик 25 ёшли Мавлонжон Исмоиловни қўлга олишди.

Шунингдек, унинг шериклари – 20 ёшли Умар Усмонов ва илгари судланган Нуриддин Ҳасановлар ҳам қўлга олинди. Улар ҳам тошкентлик бўлиб, ҳеч қаерда ишлашмайди. Уларнинг ёнидан 710 дона трамадол таблеткаси ва 2,2 миллион сўм пул чиқди.

Терговгача суриштирув давомида улар Тошкентда кучли таъсир кўрсатувчи дориларни сотиш билан шуғулланишгани маълум бўлди.

"Рейдлар давомида қашқадарёлик 33 ёшли Санжар рўзиев ҳам ушланди. Унинг ёнидан 81 дона трамадол таблеткаси ва 200 минг сўм пул топилди. Суриштирув давомида у Тошкентдан Самарқанд, Жиззах ва Сурхондарё вилоятларига ушбу дориларни жўнатишини билдирди", — деди МХХ ходими.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент қўлга олинган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатди.

Янгиликлар лентаси
0