Мирзиёев 2020 йил учун бюджетни имзолади

© SputnikПодпись документов
Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев 2020 йил учун Ўзбекистон Давлат бюджети тўғрисидаги қонунга имзо чекди. Ҳужжат билан 2020 йилда бюджет жараёни иштирокчилари ўртасида бюджет ваколатлари тақсимланди.

ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Шавкат Мирзиёев 2020 йил учун Ўзбекистон Давлат бюджети тўғрисидаги қонунга имзо чекди.

Қонун билан 2020 йилда бюджет жараёни иштирокчилари ўртасида бюджет ваколатлари тақсимланди.

Шунингдек, бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларга ўзгартириш киритиш тартиби белгиланди.

Қонун билан республика бюджетининг даромадлари прогнози ва харажатлари, маҳаллий бюджетларнинг даромадлари ва харажатлари прогнозлари белгиланди.

Монеты - Sputnik Ўзбекистон
Сенаторлар 2020 йил учун Ўзбекистон давлат бюджети тўғрисидаги қонунни маъқуллади

2020 йил учун айрим солиқлар ва тўлов ставкалари тасдиқланди.

Жисмоний ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари, мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун ижара тўловининг энг кам ставкалари кабилар шулар жумласидандир.

Қонунга кўра, бир қатор харажатлар республика бюджетидан молиялаштиришга, айрим харажатлар маҳаллий бюджетдан молиялаштиришга ўтказилади.

Жумладан, фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тайинланадиган ижтимоий нафақалар бўйича харажатлар туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан молиялаштиришга ўтказилади.

Янгиликлар лентаси
0