Сенаторлар 2020 йил учун Ўзбекистон давлат бюджети тўғрисидаги қонунни маъқуллади

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишМонеты
Монеты - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сенаторлар 2020 йил бюджетини Қонун кўринишида кўриб чиқилаётгани, унда аҳоли даромадининг яшаш учун зарур бўлган эҳтиёжни қоплашга етказиш масаласини ҳам муҳокама қилишди

ТОШКЕНТ, 30 ноя - Sputnik. 2020 йил учун Ўзбекистон Давлат бюджети тўғрисида"ги қонун сенаторлар томонидан маъқулланди. Бу ҳақда Сенат ахборот-хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистонда марказлашган бюджет сиёсатидан воз кечилади

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари, Молия вазири Жамшид Қўчқоров "2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Ўзбекистон Қонуни ҳақида маъруза қилган.

Маърузачига кўра, йил якунлари бўйича ЯИМ ҳажмининг ўсиши йил бошида прогноз қилинган 5,4 % ўрнига 5,5 %га ўсиши кутилмоқда. Жаҳон банки ҳамда Осиё тараққиёт банки баҳолари ҳам шуни тасдиқламоқда.

2020 йилда ЯИМнинг 5,5 фоиз, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг 6,5 фоиз, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг 4 фоиз; капитал қуйилмалар ҳажмининг камида 10 фоиз; чакана савдо айланмасининг 5,6 фоиз; хизмат кўрсатиш ҳажмининг 5,7 фоиз ўсиши прогноз қилинди. Давлат бюджети лойиҳаси ушбу макроиқтисодий кўрсаткичлар параметлари асосида ишлаб чиқилди.

Таълим, тиббиёт, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш ва бошқа йўналишлар бўйича қарийб 100 та мақсадли дастурни амалга ошириш режалаштирилган. Инфляция ўсиши прогноз қилинган, ҳукуматда Ўзбекистон иқтисодиётини янада ривожлантиришга доир аниқ стратегия ва модел мавжуд.

Узбекские сумы - Sputnik Ўзбекистон
Молия вазирлиги Ўзбекистонда бюджет пулларини ўмарганларни фош қилди

Шунингдек, Сенат аъзолари давлат номидан ёки давлат кафолати остида олинадиган ва Давлат бюджети ҳисобидан қайтариладиган ташқи қарз ҳисобига давлат мақсадли дастурлари ҳаражатларини амалга ошириш тартибининг назорат қилиниши, 2018 йилги Давлат дастурида "истеъмол саватчаси"ни ишлаб чиқиш вазифаси белгиланганлиги, аммо бугунги кунгача бу тўғрида аниқ маълумот йўқлигини ўртага ташлади.

2020 йил бюджетини Қонун кўринишида кўриб чиқилаётгани, унда аҳоли даромадининг яшаш учун зарур бўлган эҳтиёжни қоплашга етказиш масаласини ҳам муҳокама қилишди.

Янгиликлар лентаси
0