ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Андижон вилояти Андижон шаҳрининг 2-кичик даҳасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғир содир бўлди.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, ҳодиса бугун, 4 декабрь куни соат 14:00ларда рўй берган. Ёнғинга қўлбола усулда тайёрланган газни тортиш мосламасида юзага келган чақнаш сабаб бўлган.
Таъкидланишича, уйнинг 4 та хонадони зарар кўрган.
“Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса содир бўлган жойда 8 нафар фуқаролар касалхонага мурожаат қилганлар, қурбонлар йўқ”, - дейилган хабарда.
Ҳодиса содир бўлган жойда тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда. Департамент ҳолат юзасидан қўшимча равишда маълумот берилишини қўшимча қилган.