Самарқандда она ва қизининг ҳаёти ёнғиндан сақлаб қолинди

© Sputnik / Александр Пирагис / Медиабанкка ўтишСотрудник МЧС во время тушения пожара
Сотрудник МЧС во время тушения пожара - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўт ўчирувчилар тутун билан тўлган хонадондан аёл ва унинг 13 ёшли қизини ўз вақтида олиб чиқишга муваффақ бўлишган.

ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Самарқандда ФВВ ходимлари икки кишининг ҳаётини сақлаб қолишди.

ФВВ матбуот хизмати хабарига кўра, 2 декабрь куни соат 04:19 лар атрофида Самарқанд шаҳри А.Темур кўчасидаги хонадонда истиқомат қилувчи фуқаро А.Б. Самарқанд вилояти ФВБ тезкор навбатчилик қисмига қўнғироқ қилган ва уйда ёнғин чиқанлиги тўғрисида хабар берган.

Горящий автобус - Sputnik Ўзбекистон
ТИВ Россияда 50 киши ҳаётини қутқариб қолган ўзбекистонлик ҳақида баёнот берди

Тўрт дақиқадан сўнг воқеа жойига бошқарма қутқарувчилари ва ўт ўчириш гуруҳи шахсий таркиби етиб бориб, зудлик билан ёнғинни ўчиришган.

Таъкидланишича, тезкор саъй-ҳаракатлар натижасида тутун билан тўлган хонадон ичидан 1986 йилда туғилган И.Н. ва унинг қизи 2006 йилда туғилган Г.А. олиб чиқилиб, уларнинг ҳаёти сақлаб қолинган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабланмаган.

Ёнғин уйнинг ҳаммомида электр симларини қисқа туташуви натижасида келиб чиқганлиги тахмин қилинмоқда

Янгиликлар лентаси
0