Sputnik Эстония агентликни мамлакатдан “сиқиб чиқаришга” уринишаётганини маълум қилди

© Sputnik / Konstantin Chalabov / Медиабанкка ўтишПавильон новостного агентства Sputnik
Павильон новостного агентства Sputnik - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2019 йилнинг октябрь ойи охирида халқаро банк гуруҳларининг эстон филиаллари “Россия сегодня” ХААдан Sputnik Эстония ходимларига келиб тушаётган маош ўтказмаларини музлатиб қўйишди. Шунингдек, офис ижараси учун солиқ тўловлари ва ижара тўловлари музлатиб қўйилган.

ТОШКЕНТ, 1 дек - Sputnik. Эстония ҳукумати “Россия сегодня” ХААни мамлакатдан сиқиб чиқаришга қасддан уринмоқда. Агентлик ходимларининг аксарияти республика фуқаролари бўлишга қарамасдан турли чоралар кўрмоқда.

Агентлик матбуот хизмати журналистларга тўғридан-тўғри босим ўтказишдан ташқари медиагуруҳнинг молия ишларига халақит қилиш ҳолатлари кўпайганини маълум қилди.

“2019 йилнинг октябрь ойи охирида халқаро банк гуруҳларининг эстон филиаллари “Россия сегодня” ХААнинг Sputnik Эстония ходимларига маош ўтказмалари, офис ижараси учун солиқ тўловлари ва ижара тўловларини музлатиб қўйишди. Агентлик мурожжат этган Эстониянинг бошқа банклари ҳам ушбу операцияларни ўтказишдан бош тортди. Буларнинг ҳаммаси пул ўтказмалар Sputnik᾽нинг Эстониядаги қарийб тўрт йиллик фаолияти давомида маҳаллий банкларда савол туғдирмаган вақтда рўй бермоқда”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, банк тузилмаларига ва Sputnik᾽нинг Эстониядаги контрагентларига босим Эстония Республикаси полиция департаменти ва чегара хизматининг давлат “Пул ювиш тўғрисидаги маълумотлар бюроси” (RAB) томонидан ўтказилмоқда.

Микрофон в студии радио Sputnik - Sputnik Ўзбекистон
Британиянинг Guardian нашри Sputnik᾽дан узр сўради

“Ҳозирда “Россия сегодня” ХААнинг барча транзакциялари Эстониядаги контагентларига (ходимларга маош, солиқ назорати, ижарага берувчи) маҳаллий банкларнинг ҳисобларида блокланиб, музлатиб қўйилмоқда – контрагентларнинг ҳисоб рақамига ўтказилмаяпти ва “Россия сегодня” ХААга қайтиб келмаяпти. Sputnik᾽нинг Таллиндаги офис ижарага берувчиси таҳририят раҳбарини ижара шартномаси бир томонлама бекор қилиниши ҳақида хабардор қилган”, - дейилади хабарда.

Ҳозирги кунда Эстония ҳудудида Sputnik ахборот агентлиги ва радиоси офиси жойлашган ягона Болтиқбўйи республикаси саналади.  Агентликда 35 нафар ходим ишлайди, шулардан 33 нафари Эстония фуқаролари. Улар белгиланган тартибда  “Россия сегодня” ХАА билан меҳнат шартномасини тузилган. Агентликнинг ҳар ойлик Эстония бюджетига солиқ тўлови қарийб 30 минг еврони ташкил этади.

Янгиликлар лентаси
0