Британиянинг Guardian нашри Sputnik᾽дан узр сўради

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишМикрофон в студии радио Sputnik
Микрофон в студии радио Sputnik - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Британиянинг Guardian газетаси Sputnik᾽ни ёлғон хабар тарқатишда ноҳақ айблагани учун кечирим сўради.

ТОШКЕНТ, 6 авг - Sputnik. Британиянинг Guardian газетаси Sputnik᾽ни ёлғон хабар тарқатишда ноҳақ айблагани учун кечирим сўради. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Жорий йилнинг апрель ойида Париждаги Нотр-Дам ибодатхонасида ёнғин содир бўлди. Sputnik France мухбири олов ичида қолган Нотр-Дамни суратга олган. Суратда ташқи кўриниши Шарқ миллатига мансуб бўлган икки ёш йигитнинг тасма остидан кулиб ўтаётгани акс этган.

© SputnikЛюди у собора Парижской Богоматери, где случился пожар
Британиянинг Guardian нашри Sputnik᾽дан узр сўради - Sputnik Ўзбекистон
Люди у собора Парижской Богоматери, где случился пожар

Таҳририят суратга ҳеч изоҳ билдирмаган. Ушбу сурат ижтимоий тармоқда кенг тарқалди ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари унга гўёки мусулмонлар фожиани нишонлаётишгани далили сифатида муносабат билдиришди. Қолаверса, айрим Ғарб ОАВлари Sputnik᾽ни жамиятнинг мусулмонларга бўлган муносабатига таъсир кўрсатишга уринишда айлашди.

19 апрель куни Guardian нашри ушбу суратни ўзининг Instagram᾽даги саҳифасида Fake or for Real тўпламига жойлаштирди. Газета суратни америкалик экспертларнинг фикрига таяниб, ёлғон хабар деб аталувчи тоифага киритди.

Sputnik ўз навбатида ушбу сурат асл эканлигини исботлади ва тегишли далилларни тақдим этди. Бироқ Guardian орадан тўрт ой ўтгандан сўнг ўзининг ноҳақлигини тан олди.

“Аниқлик биз учун муҳим, шунинг учун агар сиз Fake or for real лойиҳамизнинг мухлиси бўлсангиз, қуйидагиларни ўқишингизни илтимос қиламиз:  Fake or for real᾽нинг 19 апрелдаги сонида биз Нотр-Дамда содир бўлган ёнғин вақтида олинган ва кенг тарқалган сурат таҳрир қилинган деб тахмин қилган эдик.  Биз билан суратнинг ҳуқуқ эгаси боғланди ва биз сурат таҳрир қилинмаганини тан оламиз. Бу учун узр сўраймиз”, - дейилади Guardian ёзган постида.

Янгиликлар лентаси
0