Ватанга қасамёд ва саралаш тизими: Камолов муҳим ўзгариш ҳақида сўзлаб берди

© Sputnik / Рамиз БахтияровКахрамон Камолов , подполковник, начальник управления главного управления кадров МО
Кахрамон Камолов , подполковник, начальник управления главного управления кадров МО - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун АОКАда Мудофаа вазирлиги вакиллари иштирокида “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматни ўташ тартибини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.

ТОШКЕНТ, 29 ноя – Sputnik.  Ўзбекистонда 2020 йилдан бошлаб ҳарбий хизматга чақирилган фуқаролар  “Ватанга қасамёд” қабул қиладилар, деб таъкидлади Мудофаа вазирлиги кадрлар бош бошқармаси бошлиғи, подполковник Қаҳрамон Камолов. Sputnik Ўзбекистон мухбири хабарига асосан.

Торжественное мероприятие посвященной возвращению домой. Ташкентский военный округ, город Чирчик - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда янги ҳарбий унвонлар жорий этилди

“2019 йил сентябрдан бошлаб қонунга киритилган ўзгаришлар асосан бундан буён "ҳарбий қасамёд" деган сўздан воз кечдик. "Ҳарбий қасамёд" ўрнига “Ватанга қасамёд” деган янги бир термин киритдик. Мазмуни ва матни умуман янги, ўзимизни миллий менталитетимиз, тарихий анъаналаримиз, тажрибаларимиздан келиб чиқиб, уни чиройли матнга солиб, шакллантирдик”, - деб таъкидлади Мудофаа вазирлиги вакили.

Бундан ташқари, Мудофаа вазирлиги вакили яна бир муҳим ўзгариш ҳақида тўхталди.

“Муддатли ҳарбий хизматга келаётган йигитлар, кўпи ўзининг жамиятда ҳаётини топишга ҳаракат қилади. Улар билан кўпи билан суҳбатлашганимизда, кўпроғи контракт асосида ҳарбий хизматда қолиш ёки тегишли имтиёзлардан фойдаланиш, келгусида олий ўқув юртларига кириш учун ҳаракат қилишади.

Контракт асосида муддатли ҳарбий хизмат саралаш ишларига ўзгартиришлар киритилди. Муқаддам муддатли ҳарбий хизмат ўтаётган ҳарбий хизматчилар контракт асосида хизмат қилиши учун икки босқичли саралашдан ўтарди.

В Узбекистане введен в эксплуатацию  крупнейший военный полигон  - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистондаги энг катта ҳарбий полигон очилди

2019 йил 12 сентябрда Ўзбекистон президентининг 4447-сонли қарори чиқди. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳарбий хизмат ўташ тартиби тўғрисидаги низоми тасдиқлаш ҳақида, шу низомда саралаш тизими дастлабки босқичи бекор қилинди.

Яъни 12 та тадбирдан иборат бўлган босқич (дастлабки саралаш кейин ҳарбий касбий саралаш) бўларди, бир-бирини такрорлайдиган механизмлар. Бу 12 та тадбирни 5 тага туширдик. Уларни 2020 йилдан бошлаймиз, контракт асосида ҳарбий хизматда қолиш, ҳозирги муддатли ҳарбий хизматга келаётганларда деярли 80-90 фоизи шундай иштиёқ борки, муддатли ҳарбий хизматдан кейин контракт асосида хизматга қолиб хизматни давом эттириш. Лекин лавозими чекланган, саралаш синовларни топшириб, махсус текширувлар бажаргандан кейин ҳарбий хизматчиларни контракт асосида қолдириш имконияти берилади”, - деди Камолов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти “Хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Унга асосан Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонунига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди: “Ҳарбий қасамёд” деган сўзлар “Ватанга қасамёд” деган сўзлар билан алмаштирилди.

Янгиликлар лентаси
0