ТОШКЕНТ, 29 ноя – Sputnik. Қозоғистон биринчи президенти, Элбоши Нурсултон Назарбоевга Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви фахрий раиси деган мақом берилди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Таъкидланишича, бу қарор Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувида қабул қилинди. Шу билан бирга, кейинги Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви Қирғизистонда ўтказилади.
Бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг биринчи президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев билан учрашди.Учрашувда икки томонлама муносабатларга оид, шунингдек, глобал ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг май ойида Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевга умрбод Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши фахрий раиси мақоми берилганди.