Мирзиёев: ушбу учрашув минтақамизнинг ривожланишида янги босқични очиб беради

© Sputnik / Дильшода РахматоваВстреча президентов стран ЦА в Ташкенте
Встреча президентов стран ЦА в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентда Марказий Осиё давлат раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашуви бошланди. Тадбирни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев очиб берди.

ТОШКЕНТ, 29 ноя – Sputnik. Тошкентда Марказий Осиё давлат раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашуви бошланди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Состоялась встреча Шавката Мирзиёева и Нурсултана Назарбаева - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Элбоши Нурсултон Назарбоев билан учрашди

“Бугун биз ҳамкорликнинг энг долзарб масалаларини муҳокама қилишимиз керак ҳамда Марказий Осиёда ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган энг биринчи галда амалга оширилиши лозим бўлган чораларни белгилаб олмоғимиз керак. 

Учрашув аввалида олдиндан мамлакатларимиз ташқи ишлар вазирлари томонидан тасдиқланган кун тартиби билан танишиб чиқишни таклиф этаман.

Унда минтақавий сиёсат, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, илмий-техника ва маданий гуманитар соҳаларга оид масалалар, шунингдек, Марказий Осиёда хавфсизликни таъминлаш масаласи киритилган.

Биз шунингдек, қўшма баёнот қабул қилиб, келгуси маслаҳатлашув учрашуви ўтказиладиган жой ва вақтни аниқлаб олмоғимиз лозим бўлади,” - деди тор доирада ўтказилиши бошланган учрашув аввалида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, Марказий Осиё давлат раҳбарларининг маслаҳат учрашувларини мунтазам ўтказиш ташаббуси Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида илгари сурилган эди. Биринчи саммит ўтган йилнинг март ойида Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтган.

Янгиликлар лентаси
0