Мирзиёев Тошкентдаги саммит ҳақида: бу минтақавий ташкилот пайдо бўлаётганини англатмайди

© Sputnik / Дильшода РахматоваШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентда ўтказилган саммит якунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев хорижий ва маҳаллий ОАВ вакиллари қаршисида чиқиш қилди.

ТОШКЕНТ, 29 ноя - Sputnik. Тошкентда бошланган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашуви ниҳоясига етди. Саммит якунида минтақа давлатлари ўзаро ҳамкорлиги таъсирчанлигини оширишга қаратилган муҳим ҳужжатлар қабул қилинди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Первый Президент Республики Казахстан Елбасы Нурсултан Назарбаев - Sputnik Ўзбекистон
Назарбоев яна бир фахрий мақомга эга бўлди

Саммит якунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев хорижий ва маҳаллий ОАВ вакиллари қаршисида чиқиш қилди.

Мирзиёев, Марказий Осиё давлатлари етакчилари учрашув давомида муҳим ҳужжатларни имзолаганликларини айтди ва беш давлат раҳбарлари қабул қилган қўшма баёнот ҳақида алоҳида тўхталар экан: "Мазкур ҳужжат минтақавий ҳамкорликнинг ҳар томонлама чуқурлаштириш, дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шерикчилик муносабатларини мустаҳкамлаш борасидаги умумий сиёсиё иродамизни яна бир бор тасдиқлайди", дея қайд этди.

Таъкидландики, Марказий Осиё давлатлари етакчилари саммит давомида Маслаҳат учрашувларини ўтказиш ва унга тайёргарлик кўриш Регламентини маъқулладилар. Мирзиёев, ушбу ҳужжат саммитларга пухта ҳозирлик кўриш, уларни тизимли равишда ўтказиш, келишилган ва ўзаро манфаатли қарорлар қабул қилишга асос бўлиб хизмат қилишини таъкидлади.

"Эътиборингизни муҳим бир масалага қаратмоқчиман, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви формати қандайдир янги минтақавий ташкилот тузилаётгани ҳақида гапиришга асос бўла олмайди. Биз Маслаҳат кенгашимиз. Бир-биримиз билан учрашиб, ҳозирда мавжуд муаммоларимиз, келгуси режаларимиз ҳақида маслаҳатлашамиз. Масалалар кўп. Улар қачон ечилади? (Қачонки) бир-биримиз билан муносабатларимиз яхши бўлса, қўшничилигимиз яхши бўлса",- деди Ўзбекистон президенти.

Учрашув иштирокчилари Маслаҳатлашув форматидаги бундай олий даражадаги саммитни ҳар йили ўтказиш муҳим аҳамиятга эга эканлигини ва буни қўллаб-қувватлашларини маълум қилганлар.

Янгиликлар лентаси
0