Армияга бориш ёши ва тиббий комиссия: Қодиров асосий ўзгаришлар ҳақида

© Sputnik / Рамиз БахтияровУлугбек Кадыров
Улугбек Кадыров - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мудофаа вазирлиги бошқарма бошлиғи, подполковник Улуғбек Қодиров ҳарбий тиббий комиссиялар фаолияти ва ҳарбий хизматга бориш ёши ҳақида маълумот берди.

ТОШКЕНТ, 29 ноя – Sputnik. Бугун АОКАда ўтказилган матбуот анжуманда Мудофаа вазирлиги бошқарма бошлиғи, подполковник Улуғбек Қодиров ҳарбий тиббий комиссиялар фаолияти ва ҳарбий хизматга бориш ёши ҳақида маълумот берди.

“Тиббий комиссиялар муддатли ҳарбий хизматга кетаётган йигитлар ўтказади. Биринчи навбатда аввалги қонунга ўзгартириш киритилмасдан олдин, 16 ёшга кирганда бевосита мудофаа ишлар бўйича бўлимларга бориб тиббий комиссиядан ўтиб, бирламчи ҳарбий ҳисобга қўйилар эди. Мана шу янги қонунда бошқача талқинда ўзгартирганмиз. Бу 16 ёшдан эмас, таълим муассасасини охирги босқичда ўқиётган йигитлар биринчи марта тиббий комиссиядан ўтказилади. Коллеж, академик лицей 3-чи курсда ўқиётганлар ёки ўрта умумтаълим мактабларда 11-чи синфда ўқиётганлар биринчи марта тиббий комиссиядан ўтказилади” – деди Қодиров.

Кахрамон Камолов , подполковник, начальник управления главного управления кадров МО - Sputnik Ўзбекистон
Ватанга қасамёд ва саралаш тизими: Камолов муҳим ўзгариш ҳақида сўзлаб берди

Унинг сўзларига кўра, олий ҳарбий таълим муассасалар кираётган номзодларни тиббий комиссияни ташкил қилади ва ундан ташқари, Миллий гвардия, ИИВ, ФВВ, ДХХ - буларга номзод сифатида сараланаётган шартнома бўйича ҳарбий хизмат қилмоқчи бўлган фуқаролар бевосита 187 та тиббий комиссиядан бирламчи тиббий комиссиядан ўтказилади.

Шунингдек, Қодиров 2020 йил чақирувидан бошлаб ҳарбий хизматга бориш ёши ҳақида ҳам тўхталди.

“Қонунга ўзгартириш киритилмасдан олдин, қонун бўйича “27 ёшгача” дейилган, лекин фуқароларни хизмат ўташ тартиби тўғрисида низомга асосан “23 ёшгача” этиб белгилаб қўйилган эди. Бу бир қанча фуқароларнинг эътирозини келтириб чиқарганди. Нима учун фарзандим 23 ёшга тўлган, уни бир йиллик армияга юбориш мумкин эмас? Шу эътирозларни инобатга олган ҳолда, йигит киши ўқишни битиргунча 22-23 ёшга кириб бўлади. Олий таълим муассасасига кирдиз, ўқидиз, яна магистратура кирсангиз 24-25 ёшга етиб борасиз. Нима энди, бу фуқаро йиллик ҳарбий хизматга бориш керак эмас? Мана шу фактларни инобатга олган ҳолда, қонунга ўзгартириш киритдик. Ҳозир фуқаро 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган муддатда бир йиллик ҳарбий хизматга бориш ҳуқуқига эга. Мана бу 2020 йил чақирувидан бошлаб”, - деб таъкидлади Мудофаа вазирлиги вакили.  

Эслатиб ўтамиз, бугун АОКАда Мудофаа вазирлиги вакиллари иштирокида “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматни ўташ тартибини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.

Янгиликлар лентаси
0