Самарқандда дўппослаб ўлдирилган ўқитувчи ишига оид янги тафсилотлар юзага чиқди

© Следственный департамент УзбекистанаПарня, который приставал к девушке, избили до смерти в Самарканде
Парня, который приставал к девушке, избили до смерти в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Самарқандда дўппослаб ўлдирилган ўқитувчи иши юзасидан янги тафсилотларни очиқлади.

ТОШКЕНТ, 28 ноя - Sputnik. ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Самарқандда дўппослаб ўлдирилган ўқитувчи иши юзасидан янги тафсилотларни очиқлади.

Аниқлик киритилишича,  20 ноябрь куни тахминан соат 02:00 ларда 28 ёшли фуқаро И. таниши билан биргаликда Самарқанд шаҳар Буюк ипак йўли кўчасидаги автобус бекати олдидан ўтиб кетаётган А. исмли аёлга гап отишган.  Аёлнинг ёнидаги 2 нафар эркак танишларидан бири И.нинг юзига бир маротаба урган.

Драка - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда ўласи қилиб дўппосланган ўқитувчи ҳаётдан кўз юмди

Шунда А. ўзининг танишига қўнғироқ қилиб, уларни чақирган. Аёлнинг чақирувига 6 киши келган. Улардан икки нафари аёллар бўлган.

Натижада улар қўл-оёқлари билан И.нинг бош қисми ва танасининг турли соҳаларига бир неча маротаба уриб дўппослаб, оғир тан жароҳати етказишган.

Тез тиббий ёрдам шифохонасининг бирламчи маълумотномасига кўра, И.га “бош мия суякларини оғир синиши” ташхиси қўйилган.

Тергов департаменти ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б”  (Безорилик) моддаси билан ҳам жиноят иши қўзғатилгани ва қолган 6 нафар гумон қилинувчиларга нисбатан тегишли эҳтиёт чораларини қўллаш масаласи кўрилаётганини қўшимча қилган.

Шунингдек, фуқаролардан мазкур ҳолатнинг барча тафсилотлари аниқланиб, тергов ҳаракатлари якунига етгунига қадар ижтимоий тармоқларда номақбул изоҳлар беришдан сақланишларини сўраб қолган.

Мужчина показывает разбитый кулак, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда танишини аёвсиз дўппослаб ўлдирган икки ўқитувчи қўлга олинди

Расмий хабарда билдирилишича, марҳум И. 2016 йил 06 июнь куни Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаб, 2016 йил 02 сентябр куни Самарқанд шаҳридаги 42-сонли умумтаълим мактабига ўқитувчи бўлиб ишга кирган, 2017 йил 25 сентябр куни ишдан бўшаган ва Россига ишлаш учун кетиб, 2018 йил август ойида қайтиб келган.

2018 йил 03 сентябр куни яна шу мактабга ўқитувчи лавозимига ишга қабул қилинган. У рус синфларида тарих фанидан дарс бериб келган. Жорий йилнинг 17 октябр кунидан буён ишдан бўшашлиги ҳақида мактаб директорини оғзаки огоҳлантирган ва мактабга ишга бормаган. Таъкидланишича, у Самарқанд шаҳри Мирзо Улуғбек ва Шоҳрух кўчалари кесишувчи чорраҳасида сомса сотиш билан шуғулланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда ўласи қилиб дўппосланган ўқитувчи ҳаётдан кўз юмгани ва унинг ўлимида гумон қилинувчи уч киши қўлга олингани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0