Самарқандда ўласи қилиб дўппосланган ўқитувчи ҳаётдан кўз юмди

© Sputnik / Андрей Варенков / Медиабанкка ўтишДрака
Драка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
29 ёшли фуқаро ва унинг икки нафар муқаддам судланган шериклари ўқитувчи билан ҳеч бир сабабсиз жанжаллашишган. Жанжал вақтида улар ўқитувчининг ҳаёти учун хавфли бўлган тан жароҳати етказишган.

ТОШКЕНТ, 27 ноя – Sputnik. Бош прокуратура ижтимоий тармоқларда тарқалган “Самарқандлик ўқитувчи 15 киши томонидан калтакланиши оқибатида вафот этгани айтилмоқда” сарлавҳали мақола юзасидан баёнот берди.

Хабарда қайд этилишича, 20 ноярбь куни 29 ёшли Жўрабек М. икки нафар муқаддам судланган шериклари Дониёр С. ва Муҳаммад К.лар  билан олдиндан жиноий тил бириктирган. Сўнгра жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасдан, шаҳардаги 42-сонли умумтаълим мактаб ўқитувчиси Иззатило М. билан ҳеч бир сабабсиз жанжаллашишган. Жиноятчилар жанжал вақтида қўл ва оёқлари билан ўқитувчининг бош қисми ва танасининг турли соҳаларига бир неча маротаба қасддан уриб, ҳаёти учун хавфли бўлган тан жароҳати етказишган.

Символы закона и правосудия - Sputnik Ўзбекистон
Фарғонада бўҳтон қурбони бўлган ўқитувчи 25 йилдан сўнг оқланди

Натижада Иззатило М. шифохонага ётқизилган. Бироқ кўрсатилган муолажаларга қарамасдан 23 ноябрь куни ўқитувчи жонлантириш бўлимида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилган.

23 ноябрь куни исмлари юқорида келтирилган фуқаролар жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

Самарканд вилояти прокуратураси мазкур ишни ўз назоратига олган.

Янгиликлар лентаси
0