ХАЭА Ўзбекистонга АЭС қуришда кўмаклашишни давом эттиради

© REUTERS / Leonhard FoegerМАГАТЭ
МАГАТЭ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Вена шаҳрида Ўзбекистоннинг ХАЭАдаги доимий вакили Шерзод Асадов Агентликнинг янги бош директори Рафаэл Гросси билан учрашди.

ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Атом энергияси бўйича халқаро агентлигининг (ХАЭА) янги бош директори Рафаэл Гросси Ўзбекистонга атом электр станциясини қуриш жараёнида кўмаклашишн давом эттиришга тайёрлигини тасдиқлади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар қилди.

Сергей Приходько - Sputnik Ўзбекистон
Россия Ўзбекистонга АЭС қурилиши учун кредит бериши мумкин

Вена шаҳрида Ўзбекистоннинг ХАЭАдаги доимий вакили Шерзод Асадов Агентликнинг янги бош директори Рафаэл Гросси билан учрашди ва унга Шавкат Мирзиёевнинг бош директор этиб сайлангани муносабати билан табрик мактубини тақдим этди.

Учрашув давомида Ўзбекистонда янги саноат - ядро энергетикасини ривожлантириш, ушбу соҳадаги илмий ва таълим салоҳиятини мустаҳкамлаш, тиббиётга ва иқтисодиётга янги технологияларни жорий этиш бўйича мамлакатимизда олиб борилаётган ишлар тўғрисида фикр алмашилди.

“Агентлик раҳбари Ўзбекистонга техник ва эксперт ёрдамини кўрсатиш, шу жумладан атом электр станциясини қуриш жараёнида кўмаклашишга ХАЭАнинг бундан кейин ҳам тайёрлиги тасдиқлади”, - дейилади хабарда.

Мамлакатда атом электр станциясини қурилиши таълим, ядро-муҳандислик фанлари, қурилиш ва энергетика саноати тизимини такомиллаштиришни таъминлаши мамнуният билан қайд этилди.

Ўзбекистонда АЭС қурилишида Корея Республикаси тажрибаси қўлланилиши мумкин

Суҳбат чоғида ядро хавфсизлигини таъминлаш бўйича ХАЭАнинг барча талаб ва тавсияларига риоя қилиш бўйича халқаро мажбуриятларга Ўзбекистон содиқлиги таъкидланди.

Янгиликлар лентаси
0