ТОШКЕНТ, 27 ноя - Sputnik. Илк марта Ўзбекистон банки – Агробанк – Сбербанкнинг телефон рақам орқали пул жўнатиш тизимига уланди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, эндиликда “Сбербанк Онлайн” мобил иловасидан Ўзбекистонга телефон рақам орқали пул жўнатиш имконияти пайдо бўлди. Россиядан туриб "Агробанк" АТБ мизожлари карталарига пул ўтказиш мумкин.
Ушбу хизматдан “Переводы за рубеж” – “По номеру телефона на карту/счет” бўлимидан фойдаланиш мумкин. Пул жўнатиш учун пул олувчининг картасига уланган телефон рақамни киритиш талаб этилади. Пул жўнатиш учун олинадиган комиссия 1 фоизни ташкил этади. Жўнатмани рублда юбориш мумкин, “Агробанк” картасига келиб тушган пул карта валютасига ўзгаради.
Қайд этиш жоизки, ҳозирда ушбу тизимга Қирғизистон ва Тожикистоннинг қатор банклари уланган эди.