Олий Мажлис Сенати 24-ялпи мажлисни чақиради

© Sputnik / Дильшода РахматоваЗаседание сената Олий Мажлиса
Заседание сената Олий Мажлиса  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сенаторлар Вазирлар Маҳкамасига арзон уй-жой қурилиши, газ, электр таъминоти билан боғлиқ парламент сўровлари юбориш масалаларини ҳам муҳокама қиладилар

ТОШКЕНТ, 26 ноя - Sputnik. Олий Мажлиси Сенатининг йигирма тўртинчи ялпи мажлиси 30 ноябрь куни Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

23 август куни Тошкентда Олий Мажлис Сенатининг 21-ялпи мажлиси ўз ишини бошлади - Sputnik Ўзбекистон
Сенатнинг 21-ялпи мажлиси қандай ўтди - фоторепортаж

Ялпи мажлисда даставвал илк бор  қабул қилинган "2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги қонун муҳокама қилинади. Шунингдек, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги, "Волонтёрлик фаолияти тўғрисида"ги, "Касаба уюшмалари тўғрисида"ги қонунлар кўриб чиқилади.

Ялпи мажлис кун тартиби доирасида "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили" Давлат дастурининг 2019 йил учинчи чорагидаги ижроси юзасидан Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳисоботи эшитилади.

Бундан ташқари, сенат аъзолари томонидан "1993 йил 22 январдаги Фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенцияга доир Баённомани (Москва, 1997 йил 28 март) ратификация қилиш ҳақида"ги қонун ҳам муҳокама қилинади.  

Шунингдек, Самарқанд шаҳри ва Самарқанд тумани чегараларини ўзгартириш ҳамда бошқа масалалар кўриб чиқилади.

Сенаторлар Вазирлар Маҳкамасига давлат божхона хизмати органлари томонидан қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолати, арзон уй-жой қурилиши, газ, электр таъминоти билан боғлиқ парламент сўровлари юбориш масалаларини ҳам муҳокама қиладилар.

Олий Мажлис Сенати қўмиталари ва девонининг йигирма тўртинчи ялпи мажлисга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ишларини мувофиқлаштириш мақсадида ишчи гуруҳ тузилди, дейилган хабарда.

Янгиликлар лентаси
0