Бугун, 23 август куни Тошкентда Олий Мажлис Сенатининг 21-ялпи мажлиси ўз ишини бошлади, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Ялпи мажлисда 84 нафар сенатор қатнашмоқда. Икки кун давом этадиган мажлис кун тартибига 20 тадан ортиқ масала киритилган.
Сенаторлар “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги, “Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги, “Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини кўриб чиқишди.
Сенатнинг 21-ялпи мажлисида тасвирга олинган суратларни Sputnik фотожамланмасида томоша қилишингиз мумкин.