Картошка, пиёз, сабзи, гуручнинг захира ҳажмлари тасдиқланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровЧорсу - самый старый базар в старом Ташкенте
Чорсу - самый старый базар в старом Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2019-2020 йилги қиш-баҳор мавсумига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғаришнинг прогноз ҳажмлари тасдиқланди.

ТОШКЕНТ, 26 ноя – Sputnik. “2019-2020 йилги қиш-баҳор мавсумида республика аҳолисини ва ижтимоий соҳа муассасаларини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ҳукумат қарори қабул қилинди.

Мешки с картофелем. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда картошка экадиган корхоналарга кредит ажратишга доир қарор имзоланди

Қарор билан 2019-2020 йилги қиш-баҳор мавсумига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғаришнинг прогноз ҳажмлари тасдиқланди.

Унга кўра, 4 та асосий турдаги (картошка, пиёз, сабзи, гуруч) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг республика бўйича жами захира ҳажми 414 399 тонна этиб белгиланди.

Шунингдек, ушбу маҳсулотларни захирага ғамлаш учун маҳсулот ишлаб чиқарувчилар, тайёрлов ташкилотлари ва ижтимоий соҳа муассасалари ўртасида истисно тариқасида тўғридан-тўғри контрактация шартномалари тузилади.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 январга қадар захирага қўйилган маҳсулотни ички истеъмол бозорига етказиб бериш ва савдо шохобчаларини жойлаштириш жадваллари ишлаб чиқилади.

Бунда, маҳсулотлар республиканинг барча минтақалари, шу жумладан, тоғли ва бориш қийин бўлган ҳудудлари бўйича бир текис тақсимланади.

Бюджет ташкилотлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларини харид қилишга чекланган нархлар ўрнатилади.

Янгиликлар лентаси
0