Ўзбекистонда картошка экадиган корхоналарга кредит ажратишга доир қарор имзоланди

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишМешки с картофелем. Архивное фото
Мешки с картофелем. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳукумат қарори билан 2019 йил учун четдан келтириладиган уруғлик картошка ҳажмлари тасдиқланди.

ТОШКЕНТ, 7 июн – Sputnik. Ҳукумат қарори билан 2019 йил учун “Бўстонлиқ картошкачилик маркази” МЧЖ томонидан етказиб бериладиган ҳамда четдан келтириладиган уруғлик картошка ҳажмлари тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар қилди.

Қарор билан:

- “Агробанк” АТБга 2019 йил ҳосили учун картошка экадиган қишлоқ хўжалиги корхоналарига йиллик 10 % ставкада кредитлар ажратиш тавсия этилди;

- қарорда белгиланган мақсадда фермер хўжаликларига ажратилган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг 50 фоизи Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши белгиланди;

- “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга тадбирларга жалб этилган хўжалик субъектларига имтиёзли (50%) тарифларда темир йўл хизматлари кўрсатиш чорасини кўриш топширилди.

Янгиликлар лентаси
0