Савченко: 2023 йилда Украина дунё харитасидан йўқ бўлади

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишГорода мира. Киев
Города мира. Киев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Украина Олий радаси собиқ депутати Надежда Савченко қишлоқ хўжалиги ерларини сотиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Украина давлатчилигига чек қўяди, деб ҳисоблайди.

ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Украина Олий радаси  собиқ депутати Надежда Савченко 2023 йилда Украинанинг йўқ бўлиб кетишини башорат қилди, дея ёзади РИА Новости.

Оглашение приговора Надежде Савченко - Sputnik Ўзбекистон
“Украина учун курашаман”: Надежда Савченко озодликка чиқарилди

Савченконинг фикрига кўра, қишлоқ хўжалиги ерларини сотиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Украина давлатчилигига чек қўяди. У депутатлар бу қонуннинг эҳтимолий хатарларини англаб туришгани, шунга қарамасдан уни қабул қилишни режалаштиришаётганини таъкидлаган.

“Озодлигимиз бўлмайди, ҳаётимиз бир тийинга қиммат бўлади”, - деб ҳисоблайди сиёсатчи.

Савченко Олий рада хоналари эшикларига қонундан воз кечиш чақириқлари битилган плакатлар ёпиштириб чиққанини қўшимча қилган. Унинг сўзларига қараганда, депутатлар қаршиликни ҳис қилишлари лозим.

“Агар ушбу қонун ҳақиқатдан ҳам қабул қилинса, мен сизга 2023 йилда Украина каби давлат дунё харитасида бўлмаслигини айтиб қўяй. Мана кўрасиз, улар бу ишни қилишади”, - дея қайд этган у.

Ўтган ҳафта Рада биринчи ўқишда 2020 йилнинг октябридан қишлоқ хўжалиги ерларини сотиш бўйича мораторийни бекор қилувчи қонун лойиҳасини қабул қилган эди.  Қишлоқ хўжалик ерларини сотиш бўйича мораторий Украинада 14 йилдан бери амал қилиб келади.

Янгиликлар лентаси
0