“Украина учун курашаман”: Надежда Савченко озодликка чиқарилди

© Sputnik / Сергей Пивоваров / Медиабанкка ўтишОглашение приговора Надежде Савченко
Оглашение приговора Надежде Савченко - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Украина Бош прокуратурасига кўра, Савченко Владимир Рубан билан биргаликда парламент биносида теракт уюштиришни режалаштирган.

ТОШКЕНТ, 16 апр - Sputnik. Украина Олий рада депутати, Украина қаҳрамони Надежда Савченко қамоқдан озод қилинди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Хабарда келтирилишича, Укранинанинг Броварский шаҳри туман суди Савченкони озодликка чиқариш тўғрисида қарор чиқарган. Таъкидланишича, 16 апрелга ўтар кечаси унинг ҳибсда ушлаб туриш муддати тугаган.

Заседание суда по делу гражданки Украины Надежды Савченко - Sputnik Ўзбекистон
Савченко Украина халқини "қари сиёсатчилар" учун овоз бермасликка чақирди

Шунингдек, “Зобитлар корпуси” ташкилоти раҳбари Владимир Рубан ҳам шу қарор билан қамоқдан озод қилинган.

“Мен бу залдан эркин одамдек чиқяпман. Мен эркинлигимни қайтариб олдим ва Украина учун курашаман. Бу судда айбсиз эканлигимни исботлайман”, - деган Савченко.

Украина Бош прокуратурасига кўра, Савченко Владимир Рубан билан биргаликда парламент биносида теракт уюштиришни режалаштирган. Уларга беш йилдан то умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазаси тайинланиши мумкин.

Надежда Савченко - Sputnik Ўзбекистон
Савченко: Порошенко - халқ душмани

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Надежда Савченко Украина халқини "қари сиёсатчилар" учун овоз бермасликка чақирган эди.

Қайд этиш жоизки, Украина президенти сайловларининг иккинчи тури 21 апрель куни ўтказилади. Унда Украина президенти Пётр Порошенко ва биринчи турда амалдаги президентга нисбатан икки марта кўпроқ овоз тўплаган Владимир Зеленский қатнашади. Надежда Савченко ўзининг Порошенкога қарши фикрлари билан барчага маълум. Бироқ ҳуқуқшуносларнинг таъкидлашича, Савченконинг озодликка чиқарилиши президент сайловларига боғлиқ эмас. Чунки қонун нуқтаи назаридан ҳақиқатдан ҳам уни ҳибсда ушлаб туриш муддати тугаган.

Янгиликлар лентаси
0