Қозоғистонда 55 нафар ўзбек мигрантларини олиб кетаётган автобус бузилиб қолган - ТИВ

© Sputnik / Екатерина Чеснокова / Медиабанкка ўтишПроверка документов у мигрантов
Проверка документов у мигрантов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хабарга кўра, совуқ об-ҳавога қарамай ёз учун мўлжалланган ёнилғидан фойдаланилгани туфайли автобус музлаб қолган ва бу носозликни келтириб чиқарган.

ТОШКЕНТ, 22 ноя - Sputnik. Жорий йил 20-ноябр куни Самара-Чимкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган ва ичида 57 нафар одам, жумладан 55 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган автобус Ақтобе вилояти Хромтау тумани ҳудудида техник носозлик туфайли тўхтаб қолган. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ Ақтау шаҳридаги (Қозоғистон) Бош консулхонадан олинган хабар асосида маълум қилди.

Сильный снегопад в Татарстане - Sputnik Ўзбекистон
"Ноқулай об-ҳаво": ТИВ Қозоғистонга кетаётган фуқароларни огоҳлантирди

Таъкидланишича, Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар бўйича вилоят департаменти ёрдамида иссиқ жойга эвакуация қилинган.

"Улар орасида тиббий ёрдамга мухтожлар мавжуд эмас. Совуқ об-ҳавога қарамай автобусда ёз учун мўлжалланган ёнилғидан фойдаланилгани ва у музлаб қолгани носозликка сабаб бўлган. Айни пайтда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда", - дейилади хабарда.

Ўзбекистоннинг Ақтаудаги Бош консулхонаси вазиятни назоратга олганлиги айтилмоқда.

ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти Ўзбекистон фуқароларини автобусларда ёки автомобил транспортининг бошқа турларида қишки вақтда Қозоғистонга киришда ёки унинг ҳудудидан ўтишда эҳтимолий хатарларни ҳисобга олиш ва тегишли чоралар кўриш зарурлиги ҳақида огоҳлантириб қолган.

Янгиликлар лентаси
0