"Ноқулай об-ҳаво": ТИВ Қозоғистонга кетаётган фуқароларни огоҳлантирди

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишСильный снегопад в Татарстане
Сильный снегопад в Татарстане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хабарда айтилишича, Қозоғистоннинг қатор ҳудудларида совуқ тушиши, қор ёғиши ва ноқулай об-ҳаво шароитлари туфайли йўлларда кутилмаган ҳолатлар содир бўлиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 8 ноя - Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистонга кетаётган ўзбекистонликларни ноқулай об-ҳаво шароитидан огоҳлантирди. 

Фуры выстроились в очередь на границе - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарадаги тирбандлик сабабини маълум қилишди

Хусусан, Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати Қозоғистонга бораётган ёки унинг ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини об-ҳаво шароити туфайли эҳтиёт чораларини кўришни сўрамоқда.

Хабарда айтилишича, Қозоғистоннинг қатор ҳудудларида совуқ тушиши, қор ёғиши ва ноқулай об-ҳаво шароитлари туфайли йўлларда кутилмаган ҳолатлар содир бўлиши мумкин.

Шу сабабли ТИВ консуллик-ҳуқуқий департаменти Ўзбекистон фуқаролари автобусларда ёки автомобиль транспортининг бошқа турларида мазкур мамлакатга киришда ёки унинг ҳудудидан ўтишда эҳтимолий рискларни ҳисобга олишлари ва тегишли чоралар кўришлари зарурлигини билдирди.

Зарурат туғилганда қуйидаги ҳаволада кўрсатилган телефон рақамлари бўйича мурожаат қилиш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0