Ўзбекистон ва Озарбайжон янги қўшма нефть корхонаси ташкил этади

© Sputnik / Евгений СамаринНефтеперерабатывающий завод
Нефтеперерабатывающий завод - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги қўшма корхона “Ўзбекнефтгаз” АЖ учун янги йўналиш бўлади. Европанинг, шунингдек, Ўзбекистон билан тўғридан-тўғри транспорт йўлаклари бўлмаган бошқа мамлакатларнинг экспорт бозорларини ўзлаштиришга имкон беради.

ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Озарбайжоннинг “SOCAR” нефть компанияси қўшма корхона ташкил этишда ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди.

Компания вакиллари “SOCAR” “SOCAR Trading” ва “Chemtrade LLC” компаниялари вакилларидан иборат Озарбайжон делегацияси билан учрашишди.

Штанговый насос - Sputnik Ўзбекистон
Ўзнефтегаз ва SOCAR геологик разведка олиб бориш ҳақида келишиб олишди

Музокараларни давом эттириш октябрь ойида “Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбариятининг Бокуга ташрифи чоғида эришилган эди.

Ушбу янги қўшма корхона “Ўзбекнефтгаз” АЖ учун янги йўналиш бўлади. Европанинг, шунингдек, Ўзбекистон билан тўғридан-тўғри транспорт йўлаклари бўлмаган бошқа мамлакатларнинг экспорт бозорларини ўзлаштиришга имкон беради.

Эслатиб ўтамиз, “SOCAR” Қашқадарё вилоятида нефть қазиб олиш  ҳажмини  ошириш тўғрисида битим имзолаган эди. Битим “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Socar’нинг бўлинмаси – “Нефтгаз” томонидан “Ўзбекистон нефть ва гази OGU-2019” 23-Халқаро кўргазма ва конференцияси доирасида имзоланган.

Янгиликлар лентаси
0