Ўзнефтегаз ва SOCAR геологик разведка олиб бориш ҳақида келишиб олишди

© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишШтанговый насос
Штанговый насос - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Ўзбекнефтегаз" иккинчи томондан BP ва SOCAR орасида Ўзбекистонда жойлашган нефт ва газ конларини ўрганиш ҳамда Ўзбекистон ҳудудида геологик разведка ишлари олиб бориш ҳақида меморандумлар имзоланди.

ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. BP Exploration ва Озарбайжоннинг SOCAR компаниялари Ўзбекистонда геологик разведка ишлари олиб бориш имкониятини ўрганиб чиқмоқда деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Ушбу ҳамкорлик ҳақидаги икки меморандум тошкентда бўлиб ўтаётган  "Ўзбекистон нефти ва гази — OGU 2018" кўргазмаси доирасида имзоланди.

Бир томондан “Ўзбекнефтегаз" иккинчи томондан BP ва SOCAR орасида Ўзбекистонда жойлашган нефт ва газ конларини ўрганиш ҳамда Ўзбекистон ҳудудида геологик разведка ишлари олиб бориш ҳақида меморандумлар имзоланди.

“Имзоланган ҳужжатлар геологик разведка ишлари ўтказишни назарда тутган. Ушбу ишда BP бизга ҳамроҳлик қилади. Ундан ташқари биз ўзбек корхоналарини Озарбайжонда геологик разведка олиб боришда иштирок этишини ҳам муҳокама қилмоқдамиз”, — деди SOCAR вице-президенти Бахрам Гусейнов Sputnik мухбирига.  

Имзоланган ҳужжатлар Ўзбекистонда етакчи хорижий технологияларни қўллаган ҳолда геологик разведка ишлари олиб бориш имконини яратади, янги конлари очишга ва маҳаллий мутахассисларнинг малакасини оширишга имкон беради.  

Эслатиб ўтамиз,охирги йиллар давомида Ўзбекистон ҳудудида 211та углеводород хом-ашёси конлари очилди. Улардан 108та – газ ва газ конденсати конлари, 103та – нефт газ конларидир. Энг сўнгги топилмалардан бири бу – Уст Юрт платосидаги Қуйи Сургил конидир. Бу ерда 3,6 минг метр чуқурликда газ конденсати кони топилган.

Янгиликлар лентаси
0