ТОШКЕНТ, 21 ноя - Sputnik. Ўзбекистон халқаро Ислом академияси ректори ўзгарди, деб хабар берилди "Ҳуқуқий ахборот" телеграм каналида.
"Ҳукумат қарори билан Рустам Сабирович Касимовга Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг ректори вазифасини бажариш юклатилди", - дейилади хабарда.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори 21 ноябрда имзоланган.
Касимов бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича маслаҳатчиси лавозимидаги фаолиятини давом эттиради.
Эслатиб ўтамиз, ушбу лавозимда шу кунга қадар Шухрат Акмалович Ёвқочев фаолият юритган. Ёвқочев 2018 йил август ойи охирида ушбу лавозимга тайинланган эди.