“Шимолий оқим – 2” 2020 йилнинг ўртасида ишга тушади

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишСтроительство газопровода "Северный поток-2" в Ленинградской области
Строительство газопровода Северный поток-2 в Ленинградской области - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Шимолий оқим – 2”, Россиядан Германиягача Болтиқ денгиз оқали 2та газ қувури қуришни назарда тутган. Газ қувури Финландия, Швеция, Дания ва Германия сув чегаралари орқали ўтади.

ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. “Шимолий оқим – 2” газ қувури 2020 йилнинг ўртасида ишга тушади, деди журналистларга Россия бош вазири ўринбосари Дмитрий Козак, РИА Новости хабарига асосан.

Хабарда келгуси йилнинг айнан қайси ойида ишга тушиши борасида аниқлик киртилмаган.

Подготовка труб на борту судна Solitaire, для последующей укладки газопровода «Северный поток-2» в Финском заливе - Sputnik Ўзбекистон
Европарламент "Шимолий оқим — 2"ни тўхтатишга енг шимармоқда

Бироз олдин Россия энергетика вазири Александр Новак янги газ қувуридан газ етказиб бериш қачон бошланиши, нафақат газ қувурининг қуриб биткарилиши балким ундан кейинги ишга тушириш ва синов техник жараёнларига кўпроқ ҳам боғлиқ эканлигини айтиб ўтганди.

Эслатиб ўтамиз, “Шимолий оқим – 2”, Россиядан Германиягача Болтиқ денгиз оқали 2та газ қувури қуришни назарда тутган. Қувурларнинг умумий қуввати 55 миллиард метр куб. Газ қувури Финландия, Швеция, Дания ва Германия сув чегаралари орқали ўтади.

Октябрь ойининг бошида “Газпром” “Шимолий оқим-2” 80 %га қуриб битказилганини хабар қилган эди. Дания ўз ҳудудида қурилишга рухсат бериши кечиккани туфайли газ қувурини қуриш бир ой орқага сурилди. “Газпром” хабарига кўра, Дания ҳудудидан ўтган қисмини якунлаш учун 5 ҳафта керак бўлади холос.

Янгиликлар лентаси
0