ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Европарламент Брюссель ва Москва сиёсий муносабатлари тўғрисидаги резолюция учун овоз берди. Ҳужжатда "Шимолий оқим — 2"ни тўхтатиш ҳақида ҳам таклиф бор.
Ҳужжат матнида "Шимолий оқим — 2" Европа иттифоқини Россиядан етказиб бериладиган газга тобелигини ошириши, шунингдек, Европа ички бозорига таҳдид солиши ва ЕИ энергетика сиёсати ёки ЕИнинг стратегик манфаатларига мутлақо мувофиқ келмаслиги ҳақида таъкидланган.
Ҳужжат шунингдек: персонал санкцияларни кенгайтириш имкониятини кўриб чиқиш, Россия учун молия ва технологияларга йўлни ёпиш, Москвани бошқа стратегик шерик ҳисобламасликка чақиради.
Европа комиссияси ва европа дипломатик хизматларига "зудлик билан ЕИ учун умумий бўлган "Магнитский қонуни" бўйича қонунчилик таклифларини ишлаб чиқиш" таклиф этилган.
Бу визавий таъқиқлар ва манзилли санкцияларни киритиш имконини бериши кутилмоқда. Мисол учун, "ЕИ юрисдикцияси доирасида алоҳида шахсларга нисбатан мол-мулк ва мулкий манфаатларни блоклаш". Шунингдек, тегишли "санкциявий рўйхат"ни тузиш режалаштирилмоқда.
Ҳужжат матнида, Россия эндиликда стратегик шерик деб тан олинмаслиги, негаки шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим принципларига "энди амал қилинмаётгани" ҳақида айтилган. ЕИ аъзоларига Москвага нисбатан ташқи сиёсатни қайтадан кўриб чиқиш таклиф этилган.
Ушбу резолюция ташаббускори Латвия вакили евродепутат Сандра Калниетедир. Аёл талаби бўйича "Агарда Россия томонидан халқаро ҳуқуқ бузилиши давом этса" Москвага нисбатан чоралар киритилиши лозим.
Ушбу ҳужжат учун 402 депутат овоз берган, 163 нафари қарши чиққан, яна 89 нафари бетарафлигини билдирган.