Спорт мактабларида айрим ходимларининг маоши ошади

© SputnikУзбекская валюта - сум
Узбекская валюта - сум - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тренерларни аттестациядан ўтказиш ва уларга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

ТОШКЕНТ, 20 ноя – Sputnik. “Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ҳамда Ўзбекистон Республикасида тренерлик фаолиятларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ҳукумат қарори қабул қилинди.

Под председательством президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития физической культуры и спорта. - Sputnik Ўзбекистон
Олимпия ўйинлари, допинг: Мирзиёев спорт мутасаддиларини танқид қилди

Қарорга мувофиқ 2019 йил 1 декабрдан бошлаб республикада фаолият юритаётган тренерлар Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ҳамда унинг филиаллари базасида ҳар 5 йилда аттестациядан ўтказилади.

2020 йил 1 январдан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Миллий гвардия тасарруфидаги спорт мактабларининг директорлари, директор ўринбосарлари, тренер, инструктор-методистлари ҳамда олимпия ва миллий спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатларининг тренер, инструктор-методистларининг базавий тариф ставкалари ўртача 1,35 бараварга оширилади.

Қарор билан Тренерларни аттестациядан ўтказиш ва уларга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Унга кўра, аттестациядан муваффақиятли ўтган тингловчиларга тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун белгиланган намунадаги рухсатнома берилади.

Призер Олимпийских игр дзюдоист Ришод Собиров - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек дзюдо афсонаси Ришод Собиров келажакдаги режалари ҳақида айтиб берди

Рухсатномани расмийлаштириш учун тўлов кунидаги БҲМнинг бир баробари ҳисобида (223 000 сўм) тўлов ундирилади.

Қуйидаги шахсларга аттестациядан ўтмасдан ва тўловни ундирмаган ҳолда тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсатнома чекланмаган муддатга берилади:

-  “Хизмат кўрсатган спорт устози” ва “Хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси”, “Халқ ўқитувчиси”, “Ўзбекистон ифтихори”, “Хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвонларига ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида профессор ёки доцент илмий унвонига эга бўлганлар;

- олимпия ва паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорлари ҳамда уларнинг тренерлари.

Янгиликлар лентаси
0