ТОШКЕНТ, 20 ноя – Sputnik. Афғонистонда вертолёт қулаши оқибатида икки нафар АҚШ ҳарбийси ҳалок бўлди, деб хабар қилди РИА Новости.
Вертолёт қулашининг аниқ сабаблари текширувдан сўнг маълум бўлади. Бироқ дастлабки баёнотга кўра, вертолёт “душбан зарбаси” оқибатида қулаган.
Tolo News телеканали хабар қилишича, “Толибон” ҳаракати Логар провинциясида АҚШнинг Chinook вертолётини унинг жангарилари томонидан уриб туширилганлиги маълум қилган.
Ўз навбатида Логар вилояти Чаркх уезди раҳбари Халилулла Камал Ariana News’га вертолёт тоғда фалокатга учради деб айтди.