Афғонистоннинг Нангархар вилоятида 200дан ортиқ жангарилар қуролларини топшириб ҳукумат кучларига таслим бўлишди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
“ИД*нинг 225 нафар эркаклари, 190 нафар аёллари ҳамда 208 нафар болалар ҳукумат кучларига таслим бўлишди”, - деди Нангаҳар вилояти губернатори Шамахмод Миахгил.
Губернатор айтишига қараганда, таслим бўлганларнинг аксарияти Покистон фуқароларидир. Ушбу ҳодиса ҳукумат кучлари олиб борган самарали ҳарбий муваффақиятли операциядан кейин содир бўлган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва НАТО ҳарбий кучларининг Афғонистонда бўлган вақтида мамлакат ҳудудининг ярмидан кўпи террорчи жангарилар қўл остига ўтиб кетган. Бу ерда деяли ҳар куни турли терактлар ва ҳужумлар оқибатида тинч аҳоли қурбон бўлмоқда.
*ИД - Россияда таъқиқланган "Исломий давлат" террорчилик ташкилоти.