Марказий Осиёда ягона: Давлат тест маркази қошида янги илмий мактаб очилади

© Toshkent shahar hokimligi Matbuot xizmatiВ Ташкенте начинаются вступительные экзамены в вузы
В Ташкенте начинаются вступительные экзамены в вузы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Республика ҳудудларида тест синовларини ўтказишга мўлжалланган катта сиғимли бино ва иншоотларни қуриш учун ДТМ ҳузурида “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси ташкил этилади.

ТОШКЕНТ, 12 ноя – Sputnik. “Тест тизимини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди.

В Ташкенте начинаются вступительные экзамены в вузы - Sputnik Ўзбекистон
Келгуси йил тест синовларида ўзгариш бўлиши мумкин - ДТМ 

Унга кўра, тестология ва педагогик ўлчовлар, чет тилидан малака ошириш курсларини ташкил этиш ҳамда соҳада етакчи ҳалқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, Марказий Осиёда тестология бўйича минтақавий илмий мактаб яратиш мақсадида Давлат тест маркази қошида “Илмий-ўқув амалий марказ” давлат унитар корхонаси ташкил этиш кўзда тутилган.

Ҳужжатга кўра, Илмий-ўқув амалий марказининг асосий вазифалари:

- тест материалларини ишлаб чиқиш ва уларнинг сифатини аниқлаш, тестология ва педагогик ўлчовлар соҳасидаги илмий тадқиқот натижаларини нашр этиш;

- тест материалларини ишлаб чиқиш ва уларнинг сифатини аниқлаш бўйича мутахассислар – тестологларни тайёрлаш, шунингдек, бу борада маҳаллий ва халқаро олий таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш;

Большой этнографический диктант в России - Sputnik Ўзбекистон
Тест натижалари бўйича апелляция бериш тартиби қандай?

- шартнома асосида қисқа ва узоқ муддатли тестология, педагогик ўлчовлар, чет тиллари бўйича тингловчиларнинг малакасини ошириш, диагностик тест синовларини ташкил этиш;

- тестология ва педагогик ўлчовлар соҳасида илмий изланиш олиб борувчи шахслар учун зарур шарт-шароитлар яратиш, хориж тажрибаларни ўрганиш асосида миллий тизимни яратишга таклифлар бериш;

- халқаро имтиҳон олувчи ташкилотлар билан ҳамкорликда имтиҳонларни ташкил этиш ва ўтказиш.

Қарорда республика ҳудудларида тест синовларини ўтказишга мўлжалланган катта сиғимли бино ва иншоотларни қуриш учун ДТМ ҳузурида “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси ташкил этиш назарда тутилган.

Шунингдек, ҳужжатга жавоблар варақаси намунаси ҳамда ДТМнинг тузилмаси илова қилинган.

Янгиликлар лентаси
0