Тест натижалари бўйича апелляция бериш тартиби қандай?

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишБольшой этнографический диктант в России
Большой этнографический диктант в России - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда тест синовларининг якуний натижалари эълон қилинди. Натижалардан қониқмаган ва ўз билимига ишонганлар апелляция шикоятини бериш ҳуқуқига эгалар.

ТОШКЕНТ, 24 авг – Sputnik. Адлия вазирлиги тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар тест натижалари эълон қилингандан 30 августгача (белгиланган иш вақтига мувофиқ) бўлган муддатда апелляция комиссиясига ёзма ёки электрон шаклда апелляция шикоятини бериш ҳуқуқига эгалигини эслатиб ўтди.

Апелляция шикоятини берилганд ан сўнг  абитуриентга хабарнома юборилиши, бунда у хабарномада белгиланган кунда паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан келиши шарт.

Девушка радуется своей фамилии в списках зачисленных абитуриентов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда тест синовларининг якуний натижалари эълон қилинди

Шикоят апелляция комиссияси томонидан абитуриент иштирокида, унинг ёзма жавоблари асосида кўриб чиқилади.

Абитуриентга жавоблар варақаси нусхаси, тест топшириқлари нотўғри бажарилган жавоблар рўйхати ҳамда тест синовларида берилган тест топшириқлари китоби берилади.

Тақдим этилган ҳужжатлар асосида абитуриент ҳар бир нотўғри тест топшириғига жавобларини ёзма равишда баён қилади.

Комиссия апелляция шикоятини қаноатлантириш ёки қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда абитуриент мурожаат қилганда унга ушбу қарордан кўчирма берилади.

Янгиликлар лентаси
0