Эксперт: Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириши экспорт тартибини соддалаштиради

© Sputnik / Asatur YesayantsФлаги стран участниц ЕАЭС, архивное фото
Флаги стран участниц ЕАЭС, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Иқтисодчи Одил Олимжоновнинг фикрига кўра, Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиши барча томонларга фойда келтиради.

ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Иқтисодчи Одил Олимжонов Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириши нима сабабдан фойдали бўлишини тушунтирди

Научный сотрудник Центра изучения Центральной Азии, Кавказа и Урало-Поволжья Института востоковедения РАН Станислав Притчин - Sputnik Ўзбекистон
Притчин: ЕОИИда аъзолик минтақавий ҳамкорликдаги пазлнинг Ўзбекистонга етишмаган қисмидир

“Биз Россия, Қозоғистон ва бошқа давлатлар билан бирга Евроосиё қитъасида яшаймиз ва бизнинг иқтисодий муносабатларимиз бир йилда пайдо бўлмаган: ҳамкорлик бир неча асрлар давом этиб келмоқда. Марказий Осиё минтақаси – бу ягона халқ хўжалиги комплекси. Ҳозир бир қанча танаффусдан сўнг мамлакатлар ўртасида яна яқинлашиш жараёни кузатилмоқда. Ўзбекистоннинг ЕООИга қўшилиши барча учун фойдали бўлади деб ҳисоблайман”, - деди Олимжонов Sputnik мухбири Алексей Стефанов билан бўлган суҳбатда.

Экспертнинг фикрига кўра, Ўзбекистон учун товарларни экспорт ва импорт қилиш янада осонлашади, зероки ЕОИИ ягона божхона майдонига эга.

Яна бир муҳим масала мамлакатнинг хорижда яшаб ва меҳнат қилиб келаётган фуқаролари билан боғлиқ.

Флаги России, Кыргызстана, Казахстана, Беларуси, Армении, а также с символикой Евразийского экономического союза (ЕАЭС) - Sputnik Ўзбекистон
ЕОИИдан СССРнинг ҳиди келмайди – экспертлар баҳси нима билан тугади

“Ҳозирда икки миллиондан зиёд ўзбекистонлик мигрантлар хорижда, асосан Россияда ишлайди. Улар ҳозир ўзларининг катта пулини патентга топширишади. ЕОИИга кирсак, улар учун бўлган шароит яхши томонга ўзгаради”, - дея ҳисоблайди эксперт.

“Иттифоқнинг амалдаги аъзолари ҳам фойда кўришади, зероки Ўзбекистон йирик саноат ва қишлоқ хўжалиги салоҳиятига эга”, - деди Олимжонов.

“Валдай” клубининг X Осиё анжумани Самарқандда бўлиб ўтди. Форум доирасида Тараққиёт ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди. Шунингдек, россиялик ва ўзбекистонлик экспертлар икки томонлама муносабатларнинг муҳим масалаларини муҳокама қилишди.

Янгиликлар лентаси
0