Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИдан СССРнинг ҳиди келмайди – экспертлар баҳси нима билан тугади

© Sputnik / Медиабанкка ўтишФлаги России, Кыргызстана, Казахстана, Беларуси, Армении, а также с символикой Евразийского экономического союза (ЕАЭС)
Флаги России, Кыргызстана, Казахстана, Беларуси, Армении, а также с символикой Евразийского экономического союза (ЕАЭС) - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ЕОИИга кирса ички бозорда рақобат кучаяди, монополиялар барҳам топади -бундан қўрқиш керак эмас. “Иссиқхона” шароитида ҳеч ким яхши ривожланмаган, аксинча, рақобатбардош бўлганлар кучайган.

ТОШКЕНТ, 31 окт – Sputnik. “Ўзбекистон 24” телеканалида 30 октябр куни бир гуруҳ экспертлар иштирокида Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш масаласига бағишланган баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди.

Флаги Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
ЕОИИ ва ЖСТ: Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ривожланиш концепцияси тайёрланди

“Қарама-қарши” кўрсатувининг ушбу сонида Ўзбекистоннинг кўзга кўринган иқтисодчи-олимлари, вазирлик ва давлат қўмиталарининг еткчи мутахассислари, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакили, “Миллий тикланиш” партияси аъзолари ва бошқа мутахассислар иштирок этишди.

Мунозараларда экспертлар ЕОИИга киришнинг афзаллик томонлари кўп эканини қайд этишди:

  • Меҳнат мигрантлари ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимояси яхшиланади;
  • Уларнинг ҳар бирида йилига 1700 $ атрофида маблағ тежаш имкони пайдо бўлади;
  • Ўзбекистонда берилган диплом, сертификатлар Россияда тан олинади. Бу фуқароларга Россияда юқорироқ лавозимларда ишлаши, баландроқ маош олишига имкон яратади;
  • Ўзбекистон маҳсулотлари учун 185 миллион кишили бозор очилади;
  • Ўзбекистон ички бозорида рақобат кучайиб маҳсулотлар сифати яхшиланади;
  • Ўзбекистон ташқи савдосининг асосий савдо ҳамкорларидан  бўлган Россия ва Қозоғистонга экспорт қилиш янада осонлашади;

ЕОИИга киришга қарши бўлган, иккинчи гуруҳ мутахассислар ЕОИИга киришнинг салбий томонларини ҳам топишга ҳаракат қилишди. Улар қуйидагиларни санаб ўтишди:

  • Россияга қўлладиган санкциялар ЕОИИ давлатларига ҳам таъсир кўрсатишини;
  • Ўзбекистоннинг ЯИМи миқдори Россияга нисбатан жуда камлигини;
  • ЕОИИ сиёсий  босим ўтказиш мукинлигини;
  • Ўзбекистон иқтисоди ҳали заифлигини;  

Қарши гуруҳ экспертлари юқоридаги омиллар туфайли Ўзбекистон ЕОИИга киршга шошилмаслик кераклигини таъкидлашди.

Шундан сўнг залда бўлган иштирокчилар орасидан ҳам олимлар ва мутахасисилар ўз фикрларини билдиришди. Улардан энг қизиқларини келтириб ўтамиз:

Флаг с символикой Евразийского экономического союза (ЕАЭС) - Sputnik Ўзбекистон
Европа иттифоқи Тошкентнинг ЕОИИ ва ЖСТга қўшилишида муаммони кўрмаяпти

* 1991 йилдан бери НАТО, ЕИ ва ШҲТ ва ИҲТ билан хамкорлик килиб келаяпмиз, лекин хеч кимга бош эгиб колганимиз йук. Хамма ташкилотлар билан ўз манфаатларимиз йўлида ҳамкорлик қилиб келмоқдамиз. 

* Иқтисодиёт назариясига кўра, ҳар бир мамлкат иқтисодий жиҳатдан ихтисослашиши керак. Бугунги кунда Ўзбекистон Россия ва Қозоғистонга асосан тўқмиачилик ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етказиб бермоқда. Демак биз шу соҳаларда ихтисослашсак муваффақиятга эришамиз деди экспертлардан бири.

* Маълумки иккита бир хил маҳсулот сотадиган давлат ҳамкорилик қила олмайди. Лекин ЕОИИ давлатлари орасида бизнинг тўғридан тўғри рақибимиз йўқ. Росиянинг асосий экспорт маҳсулоти энергия манбаалари бўлса, Ўзбекистонники -  тўқмачилик ва қишлоқ хўжалиги.

- * ЕОИИдан СССРнинг ҳиди келмайди. Бу бошқа хид. Бу жиҳатдан хавотир олиш керак эмас, деди Тоҳир Маликов Иқтисод фанлари доктори.  

* ЕОИИ таркибида рақобат кучаяди, лекин бундан қўрқиш керак эмас. Иссиқхона шароитида ҳеч ким яхши ривожланмаган. Рақобатбардош бўлганлар кучайган.

* Узоқ келажак нима олиб келишини айтиш қийин лекин бугунги реал вазият бизга  ушбу иттифоққа кириш кераклигини кўрсатаяпти.

Первый заместитель председателя Сената Олий Мажлис Садык Сафаев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев босим остида эгиладиган сиёсатчи эмас - Сафоев ЕОИИ музокаралари ҳақида

* Ўзбекистон атрофидаги давлатлар ЕОИИга аъзо бўлиб бўлган. Бизнинг денгизга чиқиш йўлимиз ҳам йўқ, Россияга бормоқчи бўлсак ҳам Қозоғистонни кесиб ўтишимиз керак. Шунинг учун ҳам биз ўртада жойлашган бўла туриб атрофимиздаги интеграциядан четда қола олмаймиз.

* Ўзбекистон манфаати албатта биринчи ўринда. Биз иқтисодимизни, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни 28 йил ҳимоя қилдик, лекин бу қандай натижа берди? Ўзимиз ишлаб чиқараётган автомобилларни халқимизга хориждагидан қимматга сотаяпмиз.  Кийиб юрган кийим-бошининг 50 % дан ортиғи хорижда ишлаб чиқилган ва ҳо казо.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, 2 соатга яқин давом этган мунозара якунида тарозининг ЕОИИга қўшилиш учун келитирилган омиллар солинган палласи катта устунлик билан тош босди десак хато бўлмайди. Буни экспертларнинг ўзлари ҳам қайд этишди.

Шунингдек телеэкран остида акс этиб турган смс овоз  беришда ҳам 80% овозлар ЕОИИга қўшилиш учун 20 % эса қарши берилган овозлар бўлди.

Янгиликлар лентаси
0