Жазо муқаррар: Россия хорижлик ҳайдовчилар устидан назоратни кучайтиради

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишДПС
ДПС - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Владимир Путин 2020 йил 1 февралга қадар чет эл фуқаролари ва чет эл ташувчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузганликлари учун жазо муқаррарлигини таъминлаш бўйича чора кўришни топширган.

ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Мария Науменко. Россияда йўл ҳаракати қоидаларини (ЙҲҚ) бузган чет эллик ҳайдовчиларга жазо муқаррарлигини таъминловчи тизим тайёрланмоқда. “Коммерсантъ” газетаси маълумотларига қараганда, Россиядан чиқиб кетаётган автомобилларни жаримаси бор-йўқлигини текширишни бошлашлари мумкин. Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакатлар чегарасида давлат рақамини қайд этиш камералар ўрнатилади. Ҳозирда Москвада чет эллик ҳайдовчилар томонидан қайд этилган барча ҳуқуқбузарликлардан фақат 1% ига жарима солинмоқда. Вазиятни тузатиш бўйича қабул қилинажак чоралар “йўл харитаси” аллақачон ишлаб чиқилган ва Россия ҳукумати кўриб чиқмоқда.

Рейд ГИБДД - Sputnik Ўзбекистон
Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималарни тўламаганлар Россияга киритилмайди

Россия Ички ишлар вазирлигининг “йўл харитаси”лойиҳасида Транспорт вазирлиги, Молия вазирлиги, Федерал божхона хизмати, Москва ҳукумати ва бошқа идоралар таклифлари инобатга олинган. 2020 йил 1 февралга келиб ЕОИИга аъзо мамлакатларининг чегараолди ўтказиш пунктлари Россияга кириб келаётган автомобиллар рақамларини қайд этувчи камералар билан жиҳозланади, дея ёзади “Коммерсантъ”. Ушбу маълумотлар Федерал божхона хизматининг ахборот тизимига, у ердан эса Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекциясига йўналтирилади.

Бундан ташқари, Россиядан чиқиб кетаётган хорижий рақамга эга барча машиналарни тўланмаган жаримаси бор ёки йўқлигини текшириш таклиф қилинмоқда. Агар қоидабузарлик қилиб, жаримасини тўламаган бўлса, машинани чегарада ушлаб қолиш ва махсус майдончага жойлаштиришлари мумкин.

Ҳужжатни Россия ҳукумати раиси ўринбосари Маким Акимов имзолаши керак. Вице-премьер вакили Sputnik нашрига лойиҳа Россия ҳукумати аппаратида экани, ҳозирда “ўрганилиб таҳлил қилинаётганини” тасдиқлади.

Келаси йил 1 февралга келиб Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, ИИВ, Транспорт вазирлиги ЕОИИга аъзо мамлакатлар билан вақтинчалик олиб кирилган транспорт воситлари тўғрисидаги маълумотлар билан алмашиш борасида келишиб олишлари лозим.

Йўл ҳаракатини ташкил қилиш маркази (ЙҲТМ) Sputnik нашрига  уларнинг таклифи билан “йўл харитасига” чет элликлар томонидан содир этиладиган яна бир қоидабузарлик киритилганини маълум қилди. Гап пуллик шаҳар автотураргоҳи учун пул тўламаслик ҳақида бормоқда. ЙҲТМ  таъкидига кўра, бу хорижий рақамли машинага эга ҳайдовчилар орасида кўп учрайдиган қоидабузарликдан саналади.

“Қўшимча равишда Евросиё иқтисодий Иттифоқига аъзо давлатлар Ички ишлар вазирликлари ўртасида ҳайдовчиларнинг маълумотларини алмашиш бўйича ўзаро ҳамкорлик масалаларини ишлаб чиқиш таклиф этилди”. Ҳозирда пойтахтда чет эллик ҳайдовчилар томонидан қайд этилган барча ҳуқуқбузарликлардан фақат 1% ига жарима солинмоқда. Биз буни номақбул деб ҳисоблаймиз”, - дея таъкидлади Москва ҳукумати ЙҲТҚ матбуот хизмати.

Председатель комитета Государственной Думы РФ по транспорту и строительству Евгений Москвичев - Sputnik Ўзбекистон
Россия Давлат думаси депутати чет эллик ҳайдовчилар устидан назорат кучайтирилиши ҳақида

Шунингдек, Москвада йил бошидан буён хорижий рақамга эга 2078 дона машина ушлангани ва махсус майдончаларга жўнатилганини қўшимча қилишди. Ҳайдовчилар тўхташ ва туриш тақиқланган йўл белгиси остида қолдириб, хавфли вазиятларга сабабчи бўлишган. Қолаверса, йўлдаги ҳаракатга қийинчилик туғдиришган.

ОАВ Москва ҳукумати маълумотларига таянган ҳолда Россия пойтахтида хорижликлар ўртасида қоидабузарликлар сони бўйича етакчи сифатида Арманистон, Молдова, Украина ва Беларусь ҳайдовчилари қайд этилганини хабар қилишган эди.

Хорижий рақамга эга автомобиль ҳайдовчилари томонидан ЙҲҚ бузганлик учун жариманинг тўланмаслиги ёзда Россия давлат кенгаши мажлисида муҳокама қилинган эди. Унинг якунига кўра Россия президенти Владимир Путин 2020 йил 1 февралга қадар “чет эл фуқаролари ва чет эл ташувчилари жазосининг муқаррарлигини таъминлаш бўйича чора кўришни” топширган эди.

Янгиликлар лентаси
0