Россия Давлат думаси депутати чет эллик ҳайдовчилар устидан назорат кучайтирилиши ҳақида

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишПредседатель комитета Государственной Думы РФ по транспорту и строительству Евгений Москвичев
Председатель комитета Государственной Думы РФ по транспорту и строительству Евгений Москвичев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Халқаро автомобиль ташувчилар уюшмаси президенти, Россия Давлат думаси депутати Евгений Москвичев ИИВнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималарни тўламаган хорижий фуқароларни мамлакатга киритмаслик кераклиги тўғрисидаги ташаббусига ўз фикрини билдирди

Россия ИИВ раҳбари Владимир Колокольцев Россия ҳудудида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималарни тўламаган чет эл фуқаролари мамлакатга киритилмаслигини маълум қилган эди. Унинг сўзларига кўра, ИИВ Федерал божхона хизмати билан биргаликда махсус маълумотлар ахборот базасини тузади.

Рейд ГИБДД - Sputnik Ўзбекистон
Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималарни тўламаганлар Россияга киритилмайди

Россия Давлат думаси депутати Евгений Москвичевнинг таъкидлашича, чет эл фуқаролари томонидан жарималар тўланмаслиги долзарб муаммолардан бири бўлиб қолмоқда, чунки ягона мониторинг ва назорат тизими мавжуд эмас.

“Бутун дунёда хорижий ҳайдовчи ўзининг транспорт воситасида йўл ҳаракати қоидаларини бузган бўлса, ўша давлатни жаримани тўламагунча тарк эта олмаслиги ёки агар жаримани тўламасдан чиқиб кетган бўлса, кейинги сафар мамлакатга киритилмаслиги ҳақидаги амалиёт мавжуд. Биз ҳам божхона органлари билан шундай тизимни  жорий қилиш ниятидамиз. Афсуски, ҳозирча шундай вазиятнинг гувоҳи бўлиб турибмиз: қоидани бузди ва унутиб юборди, ҳеч ким буни назорат қилмайди ва унга тегишли чора кўрмайди”, - дейди Москвичев.

У бу каби тизим жорий қилиниши мазкур соҳадаги муаммоларни тартибга солишга ва Россия йўлларидаги вазиятни яхшилашга ёрдам беришини қўшимча қилди.

Янгиликлар лентаси
0